Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

13 нафар раҳбар ва ходимларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи топширилди

Бугун, туман ҳокимлигининг мажлислар залида 8 март– Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Томди туман ҳокимлигида ишлович хотин-қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Қ.Алдабргенов сўзга чиқиб ушбу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий ва эзгу тилакларини изҳор этди.

Тадбир давомида жамоатчилик ишларида фаол иштирок этган, ўз вазифасини масъулият билан виждонан бажариб келаётган 13 нафар раҳбар ва ходимларга туман ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғаларини топширди.