АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ ЮРТДОШЛАР
ҚАДРЛИ ТУМАНДОШЛАР!
Авваламбор, Сиз азизларни ва бутун туманимиз аҳлини энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Ватан дунёдаги буюк, энг муқаддас неъмат бўлгани учун унинг мустақиллиги ҳам шунчалик қадрлидир.
Бундан 33 йил олдин Ўзбекистон дея аталмиш жонажон Ватанимиз неча асрлар давомида интилиб яшаган ўз мустақиллигини эълон қилди. Ушбу сана Республикамиз тарихига зарҳал харфлар билан битилган, шу она заминда яшаётган ҳар бир Ватандошимиз қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган кун сифатида ҳар йили эъзозланиб келмоқда.
Жорий йилда истиқлолимизнинг ушбу шонли санаси "Бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз!" деган шиор остида ўтказилаётганида чуқур маъно мужассам.
Мустақиллик тақдиримизни ўз қўлимизга олиш, муқаддас Ватанимизга бутун борлиғимизни бахш этиш учун, миллатимиз ва давлатимиз жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиши учун шарт-шароитлар яратгани билан азиздир.
Она диёримиз келажаги, меҳнаткаш, оқкўнгил ва олижаноб халқимизнинг яхши яшамоғи мезонидир.
Айтиш жоиз-ки, айни шу босиб ўтган йўл халқимиз қўлга киритган юутуқларни сарҳисоб қилиш имконияти ҳамдир.
Жумладан жорий йилда туманда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 41,6 млрд.сўмни ташкил қилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,6 фоизга, қишлоқ ва ўрмон ҳўжалиги бўйича ҳажми 366,2 млрд.сўмни ташкил қилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,8 фоизга бажарилди.
-Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича:
Бугунги кунга қадар жами 92 нафар хотин-қизлар банлиги таъминланди ва касб-хунарга ўқитилганлар 50 нафарни тишкил этади.
-2024 йилда туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган 46 нафар ёшлардан 43 нафарининг муаммолари ҳал этилди.
-Туманда қурилиш йўналишида Давлат дастурларнинг ижроси бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-154-сонли қарорига асосан “Керегетов” ОФЙ марказидан “50 қатновли Керегетов оилавий шифокорлик пункти” биносини қурилиб бугунги кунда фойдаланишга топширилди.
“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида “Томдибулоқ” ОФЙ марказида “Сунъий қопламали футбол майдончаси” ва “Керегетов ОФЙ “Жириқ” аҳоли пунктига сув тозалагич (опреснитель) ускунасини қуриш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилди.
Муҳтарам Юртбошимизнинг раҳбарлигида тараққиётнинг ўзига хос йўлини танлаган Ўзбекистонимиз, бугун буюк ва хамжихат юрт эканлигини амалда исбот этди. Шу боис, Ўзбекистон давлатини ва унинг иродаси халқини бутун дунё тан олмоқда. Бу-халқимизнинг ўттиз уч йил давомида эришган энг буюк ютуғидир.
Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни энг улуғ, энг азиз байрамларимиздан бири, қутлуғ айём – Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги билан чин қалбимдан табриклайман.
Сизларга мустаҳкам соғлик, бахту саодат, Ватанимиз равнақи ва халқ фаровонлигини ошириш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Мустақиллик нашидаси ҳар бир инсон қалбини нурларга тўлдирсин. Мамлакатимиз тараққиётнинг ойдин йўлидан юксаклик сари дадил одимлайверсин. Халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин азизлар!
Мустақиллик байрами барчамизга муборак бўлсин!