Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОМДИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЕТМИШИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун, 18-апрель куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги етмишинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни-Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р.Сибаев бошқариб борди. Сессияда туман ҳокими в.б О.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор З.Тулекова, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги етмишинчи сессияси
КУН ТАРТИБИ

Биринчи масала. “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи.
М.Базарбаев ҳисобот берди.


Иккинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 1 апрелдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан” 01-10/16-сонли ахборотномаси тўғрисида. Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири О.Алибеков ахборот берди.

Учинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 1 апрелдаги “Секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш фаолияти юзасидан” 01-10/17-сонли ахборотномаси тўғрисида Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири О.Алибеков ахборот берди.

Туртинчи масала. Туман сектор раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармони билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасининг тумандаги ижроси ҳамда ҳудудда “темир дафтар”, “аёллар дафтари”, “ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳудудларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг бажарилиши тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди

Бешинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябрь куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни Томди туманида 2022–2023 йилларда амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Маденов ҳисобот берди.

Олтинчи масала Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган стратегияси ижроси тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Қ.Қаржабов ҳисобот берди

Еттинчи масала. 2024 йилнинг 1 чораги туманда давлат бюджети ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичларининг ижроси тўғрисида Туман Молия ва иқтисодиёт бўлими мудири Қ.Игиликов ҳисобот берди.

Саккизинчи масала. Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Томди туман ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи А.Джумамуратов ҳисобот берди

Тўққизинчи масала Томди туманида аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш даражасини ошириш юзасидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида бажарилиш лозим бўлган вазифалар тўғрисида Навоий сув таъминоти МЧЖ Томди туман бўлими бошлиғи З.Абдуллаев ҳисобот берди.

Ўнинчи масала Мактабгача ва мактаб таълими тизимини ривожлантириш ва 2024 йил 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи М.Базарбаевнинг ҳисоботи тингланди

Бошқа масалалар