Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Халқ депутатлари Томди туман кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш иккинчи сессияси

Бугун, 11-декабрь куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни кенгаш раиси- Томди туман ҳокими Қайрат Алдабергенов бошқариб борди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор З.Тулекова, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

 

Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш иккинчи сессияси

КУН ТАРТИБИ

Биринчи масала. 2023-2024 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида туманда амалга ошириган ишлар ҳамда келгусида бажариладиган муҳим вазифалар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Умаров ҳисобот берди.

Иккинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Медетовнинг 2023 йил 1 декабрдаги 01-10/73-сонли “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан” ахборотномаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилоят Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири. Т.Медетов ахборот берди.

Бошқа масалалар