Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Бугун,туман маданият бўлимида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Томди туман ҳокими Қ.Алдабергенов, туман прокурори О.Қурбонов, ИИБ бошлиғи А.Икромов солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Бердиев, туман ҳалқ қабулхона мудири Т.Медетов ва тегишли ташкилот вакиллари, туман ёшлари иштирок этди.

Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувида Томди туман ҳокими Қ.Алдабергенов сўзга чиқиб, туманда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган кенг кўламли имкониятлар ва шарт-шароитлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди ва туман ёшлари ўзларининг саволлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан сектор раҳбарларига 9 та мурожаат қилинди уларнинг 6 таси жойида хал этилган бўлса, муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан туман ҳокими соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Тадбир сўнгида йил давомида алохида ўрнак кўрсатган волонтёр ёшлар, фан олимпиадаси ғолиблари ҳамда намунали ёшлар етакчилари туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.