Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

АЁЛ ЖАМИЯТ КЎЗГУСИ МИЛЛАТ ТАРБИЯЧИСИ

Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги "Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-208-сонли Фармони ҳамда "Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-401-сон Қарори ҳам бу борада қўйилган муҳим қадам бўлди.


Давлат хизмати, таълим, илм-фан ва инновация, спорт, соғлиқни сақлаш, барча-барча соҳалардаги хотин-қизларимизни қўллаб-қувватлаш, оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига бўйича қатор устувор вазифалар белгилаб берилдики, буларнинг бари хотин-қизлар манфаатини ҳимоя қилишга, қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Жаннатмакон юртда яшаб, давлат хизматчиси сифатида Ватанимга хизмат қилишга бор куч-ғайратим билан ишлашга ва берилган вазифаларни сидқидилдан бажариш янада масъулият бағишлади.
Аёлларни ардоқлаш, оғирини енгил қилиш, ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний мустаҳкамлашга давлатимиз томонидан катта аҳамият берилаётгани бежиз эмас. Зеро, аёл жамият кўзгуси, миллат тарбиячиси.

 

Томди туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи
Алма Доспанбетова