Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Халқ депутатлари Томди туман кенгашининг навбатдаги олтмиш тўртинчи сессияси

Бугун, 28-декабрь куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги олтмиш тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни - Томди туман Кенгаши депутати Мелс Базарбаев бошқариб борди. Сессияда туман ҳокими в.в.б О.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор З.Тулекова, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

 

Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш тўртинчи сессияси

КУН ТАРТИБИ

 

   Биринчи масала Туманда 2023 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 2024 йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисида туман ҳокими в.в.б О.Умаров ҳисобот берди.

   Иккинчи масала. Туманда хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги “2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 217-сон қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида сектор раҳбарлари ҳисобот берди

    Учинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни Томди туманида 2022–2023 йилларда амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисида туман ҳокими в.в.б О.Умаров ҳисобот берди.

   Тўртинчи масала. “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга эришишни тизимли ташкил этиш ва ижросини таъминлаш тўғрисида туман ҳокими в.в.б О.Умаров ҳисобот берди.

    Бешинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги ПФ-27-сонли “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими в.в.б О.Умаров ҳисобот берди.

   Олтинчи масала. Зарафшон туманлараро фуқаролик, иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича судлари томонидан 2023 йил мобайинида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тўғрисида Зарафшон туманлараро фуқаролик суди раиси А.Шукуров, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров, жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Д.Эргашовалар ахбороти тингланди.

   Еттинчи масала. Томди туман аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисида.Туман ҳокими биринчи ўринбосари О.Умаров ҳисобот берди.

   Саккизинчи масала Туман прокуратурасининг 2023 йил давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида Томди туман прокурори О.Қурбонов ҳисобот берди.

   Тўққизинчи масала. Томди тумани маҳаллий бюджетининг 2023 йилдаги ижроси ҳамда 2024 йилга туман маҳаллий бюджетни тасдиқлаш тўрисида туман молия бўлими бошлиғи К.Игиликов ҳисобот берди.

   Унинчи масала. Томди туманида қишлоқ ҳўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ставкаларини белгилаш тўғисида туман солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Бердиевнинг ҳисоботи тингланди.

  Ун биринчи. Бошқа масалалар