Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ТОМДИ ТУМАН ҲОКИМИ в.в.б ОРЗИМУРОД УМАРОВНИНГ ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАН АҲЛИГА ЙУЛЛАГАН БАЙРАМ ТАБРИГИ  

 

Ассалому алайкум азиз тумандошлар!

 

        Бетакрор диёримизга янги–2024 йил кириб келмоқда.

  Сиз азизларни, мўътабар нуронийлар, меҳрибон опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни янги орзулар, янги режалар, қувончу шодликлар улашиб кириб келаётган Янги йил билан самимий муборакбод этаман!

Поёнига етаётган 2023 йилда туманимиз ҳаётида яхши кунлар, улкан ютуқ ва марралар кўп бўлди.

 

       “Инсонга эътибор ва сифатли таълим ” йилида белгиланган вазифаларни бажаришга бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этдик.

Халқимизнинг фидокорона меҳнати эвазига 2023 йилни барча соҳаларда ёруғ юз билан якунлашга эришдик.

Замонавий корхоналар, йўллар қурилди. 

Таълим, тиббиёт, маданият ва спорт масканлари барпо этилди.

Туманимизда, хорижий давлатлар ўртасида Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш йўлида дўстлик ва ҳамкорлик янада кучаймоқда. Шунингдек, туманимизнинг нуфузини ошириш учун салмоқли ишлар қилинди.

Бунинг натижасини бугун ҳар бир инсон ва оила, ҳар бир жамоа ўз мисолида кўрмоқда. 

Муҳтарам Президентимизнинг таъбири билан айтганда, энг муҳими,  одамларимизнинг эртанги кунга ишончи ортмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги  ҳузуридаги ихтисослаштирилган  мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-106-сонли фармони ижроларини таъминлаш мақсадида “Шарқ” ОФЙ ҳудудида “504 ўринли ихтисослаштирилган мактаб интернати” қурилиб фойдаланишга топширилди.

“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида “Керегетов” ОФЙ Жириқ аҳоли пункти,“Шиели” ОФЙда ва “Аяққудуқ” ОФЙ “Қулимбет” овулида “Сунъий қопламали футбол майдончалари”да қурилиш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилди.

Томди туманда давлат-хусусий шериклик асосида Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” компанияси томонидан 2023-2025 йилларда қиймати 600 миллион АҚШ долларлик,қуввати 500 МВт бўлган - шамол электр станциясини қуриш, ушбу лойиҳа асосида кучланиши 220 кВ узунлиги 11 км булган электр узатиш тapмоғи ўланди. Йўл инфратузилмасини яхшилаш мақсадида халқаро аҳамиятдаги йўлларни, маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш, қум йўлларни шағаллаштириш, шағал йўлларни асфальтлаштириш бўйича Томдибулоқ ОФЙ Навруз, Абай, Навоий кўчаларидаги ички йўллар таъмирланди ва  фойдаланишга топширилди.

Бир сўз билан айтганда, ўтаётган йил туманимиз тарихида ёрқин из қолдирган йил бўлди.

Шу боис эски йилимизни шукроналик ва розилик билан кузатмоқдамиз.

                         

 Ҳурматли дўстлар!

 

    Янги кириб келаётган 2024 йилда Томди туманимизни янада обод ва кўркам қилиш, инсон қадри ва фаровонлиги учун халқимиз манфаатларини ҳимоя қилиш  асосий вазифамиз бўлиб қолади.

Эҳтиёжманд оилалар ва ёрдамга муҳтож инсонларни ҳимоя қилишга, аҳоли даромадларини оширишга эътиборни янада кучайтирамиз.

2023 йил поёнига етар экан, барчангизга миннатдорлик изҳор этаман ва энг яхши тилакларимни йўллайман!


Янги йил остонасида туриб, туманимиз равнақи учун фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган барча соҳа вакилларига, ишларида омадлар, зафарлар тилайман!

 

Азиз ва қадрдон тумандошларим!

    Барчангизга яна бир бор мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик, фарзандлар, набиралар бахту камолини кўриш насиб этин!

Қалбингизга қувонч, дастурхонингизга қут-барака, оилангиздан шоду-хуррамлик аримасин!

Гўзал ва бетакрор юртимиз тинч-осойишта, олижаноб, бағрикенг халқимиз ҳамиша омон бўлсин! Янги йил барчамизга муборак бўлсин, азизлар!