"Шарқ"ОФЙдаги Рохат овулида давом этган тадбирларда туман ҳокимининг ўринбосари Н.Бекназаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор З.Тулекова, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари М.Саматов, туман имом хатиби Н.Кулдошов, туман маданият маркази ходимлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар фаол иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан Ўзбекистон аталмиш шу буюк Ватанга халқимизнинг муҳаббатини ифодаловчи, эзгу сўз ҳар бир хонадонга, ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур ва ифтихор бағишлаши айтиб ўтилди.
Тадбир давомида маданий дастур намойиш этилди, маҳаллалар аҳлининг фикр-мулоҳазалари тингланди.