Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

САРҲИСОБ

Газ таъминотини яхшилаш бўйича қилинган ишлар (қанча таъмирланди, аҳолига берилган газ баллонлари).

            Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2018 йил март ойида Навоий вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ҳамда вилоятнинг шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар ижроси бўйича вилоятнинг тумани марказ “Янги Томди” қўрғони аҳолисини газ қувурлари орқали суюлтирилган углеводородли газ билан таъминлаш мақсадида икки босқичли резервуар сиғимли “Газгольдер” қурилмаси ўрнатилиб фойдаланишга топширилган.

            Бугунги кунда туман маркази Янги Томди қўрғони ахолисига газ қувурлари орқали жами 186 та хонадон, шундан 44 таси кўп қаватли уйлар, 9 та хизмат уйлари ҳамда қолган 133 таси ховли уйлардаги аҳоли хонадонлари резервуар сиғимли (газгольдер) тизими орқали суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Ушбу уйлардаги аҳоли хонадонларига овқат пиширишга алоҳида ва иситиш учун алоҳида газ хисоблагичлар орқали суюлтирилган газ махсулотлари мунтазам равишда етказиб берилмоқда.

            2023 йил 1 декабр холатига туман ахолисига жами 463 719 кг суюлтирилган газ етказилди, шундан 140 159 кг суюлтирилган газ миқдорлари туман марказидаги мавжуд “Газголдер” қурилмаси орқали суюлтирилган газдан фойдаланаётган аҳоли истеъмолчиларига етказиб берилган бўлса, қолган                    323 560 кг туман ҳудудларидаги мавжуд аҳоли истеъмолчиларига маиший газ баллонлар ID-карталар орқали суюлтирилган газ етказиб берилди.

“ХУДУДГАЗТАЪМИНОТ” АЖ томонидан газ голдер абонентлари тўловини электрон тизимига ўтказиш мақсадида 177 дона янги ID-карталар ишга туширилиб туман суюлтирилган газ хизмати томонидан қабул қилинди.

Навбатдаги босқичда абонентларнинг истемол қилган гази хисоб-китоб қилиниб рўйхат орқали тарқатилади.

“Янги-Томди” қўрғони Газ голдер истемолчилари учун 10 000 кг яъни                         10 тонна суюлтирилган газ захира қилинган