Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

"САРҲИСОБ"

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик).

2023-йилнинг январ-октябр ойларида чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми 395.3 млрд. сўмни ёки 2022-йилнинг шу даврига нисбатан   107.3 фоизни ташкил қилди. Етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида чорвачилик маҳсулотларининг улуши 100,0   фозни ташкил этди.

Тумандаги барча тоифа хўжаликларда  ўтган тўққиз ой давомида 8275 тонна (тирик вазнда) гўшт, 3011  тонна сут, 1586 минг дона тухум, қирқиб олинган жун 586,3 тонна, қоракул тери 54407 дона етиштирилди.

2024-йилда барча тоифа хўжаликларда  12067 тонна (тирик вазнда) гўшт, 4014,9  тонна сут, 1764 минг дона тухум, қирқиб олинган жун 735,4 тонна, қоракул тери 61757 донага етиштирилиши кутилмоқда.

 Яйловларни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини кўтариш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чорва-тадбирлар тугрисида”ги ПҚ-3301-сонли қаририга асосан туманда бугунги кунда 7-та шахтали қудуқлар қайта таъмирлаб, 22-та  тик қудуқларни янгидан қозиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 7-та шахтали қудуқлар қайта тамирланиб 16-та тик қудуқлар қозилган.

Ушбу қарор ижроси бўйича 2024 йил оқиригача 5-та тик қудқлар қазилиши белгиланган.

 Чорвачиликни ривожлантириш, қоракўлчилик, наслчилик соҳаси, четдан олиб келинган наслли зотлар, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик тармоқларини ривожлантириш, озуқа экинлари майдонини кўпайтириш (сарфланган маблағлар, ажратилган субсидиялар яратилган иш ўрни).

Туманда 2023 йилда умумий қиймати 16 890 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 26 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, шундан қиймати 700 млн сўмлик йилқичилик бўйича 2 та лойиҳа, қиймати 8 630 млн сўмлик қўйчилик бўйича 15 та лойиҳа, қиймати 7 000 млн сўмлик туячилик бўйича 8 та лойиҳа ва қиймати 560 млн сўмлик чорвачиликни ташкил этиш бўйича 1 та лойиҳалар шакллантирилган. Бугунги кунда ушбу лойиҳаларнинг барчаси ишга туширилиб   54 та янги иш ўринлари яратилди.

 Юқоридаги лойиҳаларни ишга тушириш орқали туман аҳолисини сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш билан бир қаторда кўплаб ёшлар иш билан банд бўлмоқда.

2024 йилда умумий қиймати 10 300 млн сўмлик қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича 20 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, шундан қиймати 500 млн сўмлик йилқичилик бўйича 1 та лойиҳа, қиймати 7 700 млн сўмлик қўйчилик бўйича 15 та лойиҳа, қиймати 2 100 млн сўмлик туячилик бўйича 4 та лойиҳалар шакллантирилган ва 40 та янги иш ўринлари яратилади.

Фермерлар фаолиятини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар.

   Тумандаги фермер хўжаликларида жами 260 та                                                                                                                                                                                                                                                                                       сув қудуқлари мавжуд булиб шундан 35 таси тик қудуқлар, 225 таши шахтали қудуқлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чорва-тадбирлар тугрисида”ги ПҚ-3301-сонли қаририга асосан туманда бугунги кунда 7-та шахтали қудуқлар қайта таъмирлаб, 22-та  тик қудуқларни янгидан қозиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 7-та шахтали қудуқлар қайта тамирланиб 16-та тик қудуқлар қозилган.

Ҳозирда тумандаги чорвачилик йўналишидаги барча хўжаликлар кластерлар билан яйлов ерларни иккиламчи ижара шартномаси тузган ҳолда фойдаланиб келмоқда.

Ушбу қарор ижроси бўйича 2024 йил оқиригача 5-та тик қудқлар қазилиши белгиланган.

 Комплекс таркибидаги ташкилотларни рақамлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар.

Комплекс таркибига курувчи барта ташкилотта электрон ахборот алмашинуви учун "Еdo.ijro.uz" тизими йулга қуйилган.

 Давлат Раҳбарининг соҳага оид Фармон, қарор ва баённомаларида берилган топшириқларнинг ижроси;

Ўзбекистон Республикаси Президентиинг 2020 йил 2 сентябрдаги         ПФ-6059-сонли фармонига асосан 2 004 000 га тумандаги қишлоқ хўжалиги яйлов ерлари, ипакчилик ва жун саноати ривожлантириш Қумитасига ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳолиси бандлигини таъминлашга доир қўшимча чорва-тадбирлар тугрисида”ги ПҚ-3301-сонли қаририга асосан туманда ҳар йили режага асосан янгидан шахтали ва тик-қудуқлар қозилиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-273- сонли қарори ижроси бўйича маълум қиламиз.

  Томди тумани олис чўл ҳудудида жойлашган бўлиб чорвачиликка ихтисослашган туманлардан ҳисобланади. Туманда асосан чорвачиликнинг қўйчилик, қорамолчилик, йилқичилик, туячилик тармоқлари кенг ривожланган.

 Туманда барча тоифа хўжаликларда бугунги кун холатига 5679  бош қорамол (107,6%) шундан 2071 бош сигирлар (111,2%), 349694  бош қўй ва эчкилар (103,%), 6246 бош отлар (105,8%) ва  51319 бош паррандалар (104,5%)  фойзга ўсишга еришилган. 

  Тумандаги барча тоифа хўжаликларда  ўтган тўққиз ой давомида 8275 тонна (тирик вазнда) гўшт, 3011  тонна сут, 1586 минг дона тухум, қирқиб олинган жун 586,3 тонна, қоракул тери 54407 дона етиштирилди.

2024 йилда барча тоифа хўжаликларда 6132  бош қорамол, 388814  бош қўй ва эчкилар, 6342 бош отлар ва 42455 бош паррандаларнинг ўсишига ҳамда барча тоифа хўжаликларда  12067 тонна (тирик вазнда) гўшт, 4014,9  тонна сут, 1764 минг дона тухум, қирқиб олинган жун 735,4 тонна, қоракул тери 61757 донага етиштирилиши кутилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги “Орол денгизининг суви қуриган тубида ва оролбўйи ҳудудларида “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 31-сонли қарорига асосан туман ҳудудида “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш бўйича ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Туманда 2022-2026 йилларда жами 80 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш режалаштирилган бўлиб, режага асосан 2026 йилгача ҳар йили 20 минг гектардан “яшил қопламалар” ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш режалаштирилган ва бу бўйича ишлар ҳам режали равишда амалга оширилмоқда

Соҳадаги мавжуд муаммолар;     Томди туманидаги мавжуд 235 чорвачилик фермер хўжалиларини жорий йилда яйловларда озуқа боп усимликлар униб чиқмаганлиги, бугунги кунда чорва моллари уртадан паст семизликда булганлиги ва қиш мавсумини беталофат утказиш учун туманда ташкил этилган “Дархан 2019” МЧЖ ва “Томди қоракулчилик” кластерлари томонидан омухта емни етказиб беришни йулга қуйиш.

Соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ таклифлар; Тумандаги 235 та чорвачилик фермер хўжаликлари вилоят ва туман марказларидан тархоқ жойлашганлиги сабабли тумандаги “Дархан 2019” МЧЖ ва “Томди қоракулчилик” кластерлари  хар бир фермер хўжаликларининг омухта емга булган талабига асосан жойга етказиб беришни йулга қуйиш.

Соҳадаги мавжуд муаммолар; Туманидаги чорвачиликга иқтисослашган 235 та фермер хўжаликлари чорва моллари шахтали қудуқлардан суғорилади, ушбу қудуқларнинг чуқирлиги 80-100 метр, бугинги кундаги асосий муаммолардан бири қудуқлардан сув кутаргиш агрегатлари ва ленталарининг эскирганлиги ва ишдан чиқганлиги сабабли узимизда ишлаб чиқарилмаганлиги сабабли ёзнинг 40-45 0С жазирама иссиқ кунларида чорва молларига сув етишмовчилиги муаммоси.

Соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ таклифлар; Сув кутаргиш агрегати ва ленталарни узимизда ишлаб чиқаришни йулга кўйилса олис чул худудидаги Чорва молларини сув билан таминлаш натижасида янги яйлов ерларини узлаштириш имконияти мавжуд.