Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

"САРҲИСОБ"

Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар.

Туман тиббиёт бирлашмаси 2023 йил давомида жами 18 млрд 269 946 сўм маблағ, шундан ТТБга дори-дармон учун 314 млн 108 сўм, КТМП ва ОШПларга 115 млн сўм, лаборатор текширувларига 173 млн сўм, озиқ-овқатга 306 млн сўм, ойлик маошларига 10 млрд 792 267 сўм маблағ ажратилган.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида “Шарқ” ОФЙда  оилавий шифокорлик пункти биносини қурилиши ишлари бошланиб, туман ҳокимининг 2023 йил  6 декабрдаги “Шарқ” ОФЙ “Рохат” аҳоли пунктида “Обод қишлоқ” дастури доирасида янгидан қурилган оилавий шифокорлик пункти биносини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида”ги 90-5-75-Қ/23-сонли Қарори билан декабр ойида очилиши бўлиб ўтди.

Тиббиёт бирлашмасида 2023 йил давомида, 18 ёшгача бўлган болалар имтиёзли ордер асосида 8нафари юқори технологик жарроҳлик амалиётидан ўтказилган, катта ёшдаги бемор орасида  жами 10 нафарни юқори технологик жарроҳлик амалиётидан 110 млн 911 384 минг сўм маблаги ажратилиб, амалиё ёрдам кўрсатилган.

Туманда ногирон ва якка ёлғиз нафақахурлар кексалар орасида 23 нафарини вилоят Кўз шифохонаси ва вилоят Кўп тармоқли марказларига жарроҳлик амалиёт ўтказилишига имтиёзли ордер асосида даволанишга юборилган.

Туманида  тирик туғилган чақалоқлар 2023 йил  давомида 203 та, йил давомида содир бўлган туғруқлар, биринчи туғруқ – 35 та, иккинчи туғруқ – 49 та, учунчи туғруқ – 39 та, тўртинчи туғруқ – 12 та, бешинчи ва ундан кейинги туғруқлар – 3та.

йил давомида содир бўлган туғруқлар орасидаги муддатлар, бир йилгача бўлган муддат – 0, икки йилгача бўлган муддат – 6 та, уч йилгача бўлган муддат – 38та, уч йилдан ортиқ бўлган муддат – 112та, биринчи туғувчилар – 34 тани ташкил топган.

Туққан  аёлларнинг ёши бўйича, 2023 йил  35-44 ёш – 21та, 45 ёш ва ундан юқори – 0.

ОНАЛАР ЎЛИМИ буйича  2023 йил  – 0.

2023 йил давомидаги ўлган гўдаклар тўғрисида:

2023 йил  давоми – 1та.

вояга етмаганлар туғруқлар сони  2023 йил, 15-16 ёш – 0, 17 ёш-0.

Туманда 1 та тез тиббий ёрдам бригадаси фаолият кўрсатиб турган вактда, 2022 йил апрел ойидан “Томдибулоқ” ОФЙ Янги-Томди кўргонида яна битта Тез тиббий ёрдам бригадаси ташкил этилиб, тез тиббий ёрдам бригадалари сони 2 тага етказилган. Янги-Томди тез тиббий ёрдам бригадаси учун етарли шифокорлар, фельдшерлар ва хайдовчилар штатлари билан тўлдирилган. Вақтинчалик янги очилган тез тиббий ёрдам бригадаси учун автомашина Туман тиббиёт бирлашмасига карашли Дамас русумли автотранспорт воситаси билан таъминланган бўлиб, 2023 йил 8 ой  давомида янги замонавий жихозланган тез тиббий ёрдам автомашинаси билан таъминланиши Вилоят соғликни сақлаш бошқармаси томонидан режалаштирилган. 1-бригада тез тиббий ёрдам “Фолксваген”  русумли замонавий жихозланган автотранспорт воситаси билан таъминланган.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли  9 та маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилган, ҳозирги кунда фаолияти тўлиқ йўлга қўйилган. Туманга тиббиё хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудларга 9 та тиббий бригада хизмат кўрсатмоқда. Тиббиёт бирлашмаси томонидан 2021-йилда 31-майда 11.25 штат бирлигида тиббиёт бригада ҳамшираси лавозими ажратилган, КТМП бўлимига 17 нафар ҳамширага шунингдек, 2022-йил 1-октябрда 4.25 штат бирлиги ажратилган бўлиб 5 нафар акушер (доя) хизмат кўрсатмоқда. 7 нафар ОШП ИТ-ҳамшираларига  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 25-майдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5124-сон қарорнинг 10-бандига асосан лавозим маошининг 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик устама  умумий 7 та ИТ оператор ҳамширалар фаолият олиб бормоқда.

Туманда олис ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари тўлаб берилган. Олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилди

Тиббиёт бирлашмаси  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 11-ноябрдаги “Аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-6-сон қарори ижроси бўйича моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланмаган ва ушбу қарор ижроси таъминланмаган. Асбоб ускуналар учун 60 миллион сўмга Шиели ОФЙ да жойлашган “Утемерад ОШП”га физиотерапия аппаратлари харид қилинган.

Туманда жами 15813 аҳоли истиқомат қилади. Шундан 18 ва ундан катта ёшдаги аҳоли 3480нафарни ташкил қилиб,  Аҳоли орасида ўтказилаётган юрак қон томир, қандли диабет ва бошқа юқумли бўлмаган касалликларни эрта аниқлаш мақсадида чуқурлаштирилаган тиббий кўрикдан ўтказилди тиббий кўрик натижасида 128 фуқарода юрак қон томир касаллиги, 18 нафарида қандли диабет касаллиги аниқланди ва 18 ёшдан 40 ёшгача  5359нафар аҳолидан 4741 аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилиб,  профилактик кўриклари натижаларида 1- таянч гуруҳига 3193, 2-паст хавф гуруҳи 981, 3-ўрта хавф гуруҳига 556та ва 4-юқори хавф гуруҳига 11та, аҳолини гуруҳларга ажратилди ва  уларни соғломлаштириш мақсадида 3-4 хавф гуруҳлардаги аниқланган беморларни амбулатор шароитда 78 нафар, 13 нафар фуқарога стационар шароитда вилоят босқичида соғломлаштириш ишлари олиб борилди.

Туманда онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаш бўйича жами ҳисобда турган беморлар сони 2023 йил давомида 17 нафар  бирламчи онкологик касал аниқланган. Шундан кеч аниқланган “Д”.назоратга олиниб, соғломлаштириш ишлари олиб борилди.

  Аёллар орасида кўкрак бези саратони бўйича ўтказилаётган онкоскрининг жами аёллар сони 1038 нафар, 4 ойлик режа 346 нафар, амалда бажарилиши 89,3%, шундан 1-2 босқичда 0-69.6%, 3-4 босқичда 0-30.3%.

Аёлларда бачадон бўйни саратони бўйича жами 35-55 ёшли аёллар сони 1634 нафар бўлиб, 4 ойлик режа 544, амалда бажарилиши 113 нафари 35.7%, жами аниқланган беморлар сони-0.

3-18 ёшли болалар орасида туманда жами 3276 нафар болалар бўлиб, 4 ойлик режаси асосида 1092 нафаридан 955 нафари 87.5% тиббий кўрикдан ўтказилиб, аниқланган беморлар йўқ.

Ўзбекистон  Республикаси  Президентиниг  “Репродуктив  ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар  ва болаларга  кўрсатиладиган  тиббий  ёрдам  сифатини ошириш  ва  кўламини  янада  кенгайтириш  тўғрисида”ги  ПҚ–4513-сонли қарори  ижроси  бўйича туманда кенгаш фаолияти йўлга қўйилган бўлиб ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу қарорда хомиладор ва болаларга ихтисослаштирилган  юқори технологик амалиётлар ўтказилиб ногирон болалар соғломлаштирилган. Республика болалар илмий марказига 6 нафар бола ихтисосташтирилган тиббий ёрдам олиш учун имиёзли орден асосида юборилди ва соғломлаштирилди. Хозирги кунда Вилоят Болалар Кўп тармоқли марказига  юрак туғма нўқсони билан амалиёт орқали даволатиш учун 3 нафар болаларни Динмухамбетова Инкарбегим, Нажмидинова Медина, Нурханов Ринатни юборилиб ва даво чоралари олиб борилган. 2023 йил давомида ихтисослаштирилган ёрдам олиш учун Вилоят Перинатал Марказига 4 нафар хомиладор аёл жўнатилди. 3 нафар бачадон миомаси, кўкрак без саратони  билан Вилоят Перинатал Марказига Гинекология бўлимига юборилиб соғломлаштирилди. Туманда 203 нафар хомиладорлар тиббий назоратга олинган. Скрининг марказига  201та 14-20 хафталик хомиладор аёллар йулланма билан юборилди, ҳамда натижалари олиб келинмоқда. Янги туғилган чақалоқлардан таҳлиллар олиниб, скрининг марказига ўз вақтида етказиб берилмоқда. Туғруқ  муассасалари  ва скрининг  марказлари орасидаги боғлиқлик, шу билан бирга ягона тиббий ахборот  тизими,  бемор  ёки  ҳомиладорнинг  ягона  маълумотлар  базаси мавжуд ва электрон база юритилмоқда.

Туманда  аҳолиси  орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот ишларини олиб мақсадида, оила ва хотин-қизлар қўмиталари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан  олиб  борилаётган  ишлар  ҳолати,  тиббиёт  муассасалари  билан ҳамкорликдаги ишлар олиб борилмоқда.

Туманда 2018 йилда ўртача умр кўриш давомийлиги 73 ёшни ташкил этган бўлса, 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 74 ёшга етди. Жумладан, аёлларнинг ўртача умр давомийлиги 77 ёш, эркакларники 72 ёшни ташкил этган.