Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

"САРҲИСОБ"

Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича:

2023 йилда туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган 256 нафар ёшлардан 244 нафарининг муаммолари ҳал этилди.

Хусусан, 18 нафар ёшларга имтиёзли кредитлар ажратилди, 43 нафар ёшларга асбоб-ускуналар харид қилиш ва ўзини-ўзи банд қилиши учун субцидия ажратилди, 9 нафар ёшларга тўлов-контракт суммалари тўланди, 2 нафар ёшга хайдовчилик гувоҳномаси тўловлари тўланди, 19 нафар ёшларга сафарбарлик чақируви резерви харажатлари қоплаб берилди, 90 нафар ёшлар доимий иш ўринларига жойлаштирилди, 4 нафар ёшларга тиббий хизмат кўрсатилди, 2 нафар ёшларга “Келажак касблари” бўйича ёрдам кўрсатилди, 1 нафар ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларида ўқиш харажатлари қоплаб берилди ҳамда 56 нафар ёшлар эса бошқа сабаблар билан дафтардан чиқарилди.

Жорий йил мобайнида “Ёшлар дафтари” жамғармаларига

723.6 млн. сўм маблағ шакллантирилди ҳамда ушбу жамғармалар орқали тумандаги 244 нафар ёшларга амалий кўмак кўрсатиш мақсадида жами 459,3 млн. сўм маблағ сарфланди.

Жумладан, 2 нафар ёшларга ҳайдовчиликка ўқитиш харажатларини қоплаш учун 2.5 млн. сўм субсидия ажратилди, 43 нафар ёшларга асбоб-ускуна, меҳнат қуроллари, уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун 274,8  млн. сўм субсидия ажратилди, олий таълим муассасаларида таълим олаётган 9 нафар эҳтиёжманд талабаларга 29.7 млн. сўм контракт пуллари тўлаб берилди, оғир касалликка чалинган 4 нафар ёшларга даволаниш билан боғлиқ харажатлари учун 22.4 млн. сўм миқдорда субсидия ажратилди, ижтимоий ҳимояга муҳтож 19 нафар ёшларнинг муддатли ҳарбий хизматни ўташ бадали учун 122.9 млн. сўм субсидия ажратилди, шу жумладан, янги йўлга қўйилган ёрдам турлари бўйича, ижтимоий ҳимояга муҳтож 2 нафар ёшларни замонавий касб, IТ ва ҳорижий тил ўқув курси компенсацияси учун 7 млн. сўм миқдорда субсидия ажратилди.

Шунингдек, тумандаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилда вилоят бўйича маҳаллабай асосида

“Ёшлар бандлиги дастури” ишлаб чиқилди.

Дастурига киритилган жами 124 нафар ишсиз ёшларнинг

117 нафари (94 фоиз)нинг бандлиги таъминланди.

Қолаверса, жорий йилда ёшларнинг 94 нафари умумтаълим мактабларини тамомлаб, уларнинг 44 нафари (46 %) олий таълим муассасаларига қабул қилинди.

Қолган 18 нафарни профессионал таълимга қамраб олиниши ҳамда 32 нафар битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш белгилаб берилган. Бугунги кунда, 32 нафарининг (100 %) бандлиги таъминланди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича:

“Ёшларнинг бўш вақти – етакчининг иш вақти” тамойили асосида 932 та тадбир ўтказилиб, 9 629 нафар ёшлар қамраб олинди.

Хусусан, маданият ва санъатни тарғиб қилиш бўйича 214 та (1682), соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш бўйича 479 та (4067), ахборот технологиялардан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича

134 та (1247), маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш бўйича 73 та (1743), ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича 26 та (742), тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш йўналишида эса 6 та (150) тадбирлар ўтқазилди.

Туманда жорий йил мобайнида 3 та ёш тоифасида 14 та йўналиш бўйича ёшлар ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 1-мавсуми ташкил этилди.

Мазкур 1-мавсумида жами 1 827 нафар ёшлар онлайн рўйхатдан ўтди, Мазкур танловнинг маҳалла босқичларида жами 1 642 нафар ёшлар иштирок этди, сектор босқичларида 843 нафар ёшларнинг иштироки таъминланди.

Шунингдек, илк маротаба Навоий вилоятида “Беш ташаббус” олимпиадасининг навбатдаги мавсуми доирасида 5 турдаги касб-ҳунар йўналишлари бўйича танловлар ҳам ташкил этилаётган бўлиб Уларда жами 47 нафар ёшлар бевосита иштирок этди.

Олимпиаданинг вилоят босқичида жами 14 та йўналиш бўйича

(7 та спорт, 1 та АКТ, 1 та маданий, 5 та касб-ҳунар) танловлар ўтказилиб, уларда жами 42 нафар ёшлар бевосита иштирок этди ҳамда олимпиаданинг республика босқичида Тумандан жами 2 нафар ёшлар иштирок этиб, туман ёшлари 1 та медални қўлга киритишди (1 та олтин).

“Беш ташаббус” олимпиадасининг 2-мавсумида танловларига рўйхатдан ўтиш ишлари амалга оширилиб, унга кўра 6 та танлов ва спорт мусобақаларига жами 2 442 нафар (шундан 412 нафар мактаб ўқувчилари )туман ёшлар рўйхатдан ўтказилди.

Таълим йўналишида жорий йилнинг 11 сентябрь куни барча умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси”га старт берилди.

Жорий йилнинг 11-18 сентябрь кунлари мактаб ўқувчилари ўртасида (туманда жами 17 та мактаб) мактаб босқичлари 9 та лойиҳа асосида ўтказилди. Мусобақаларга 756 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этишди.

2023 йилнинг 15-23 сентябрь кунлари маҳалладиги уюшмаган ёшлар ўртасида 6 та лойиҳа асосида маҳалла босқичлари ўтказилиб, мусобақа ва танловларга 1 943 нафардан ортиқ уюшмаган ёшлар иштирок этишди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан 2017 йилдан буён мамлакатимизда 30 июнь – “Ёшлар куни” кенг нишонланиб, ёшлар ҳаётида муҳим санага айланди.

Жорий йилда июнь ойи – “Ёшлар ойлиги”, деб эълон қилиниб, мазкур ойлик доирасида туманда

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари, танлов, мусобақа, фестиваль ва форумлар ўтказилди. Ушбу тадбирларда 500 нафардан ортиқ ёшлар иштироки таъминланди.

Бундан ташқари, ойлик доирасида Тумандаги 8 та маҳаллаларда ҳам ҳар куни ҳарбий-ватанпарварлик, маданият ва санъат, туризм, спорт мусобақалари, интеллектуал лойиҳалар ҳамда “Ай-Ти” лойиҳалари йўналишларида ойлик доирасида жами 57 маротаба тадбирлар ва лойиҳалар ташкил этилиб, уларда 1 500 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича:

Туманда 8 та маҳалладаги ёшлар етакчиси лавозимига танланди.

Мазкур етакчиларнинг 4 нафари (50 фоиз) 26-30 ёшгача,

4 нафари (50 фоиз) 31-35 ёшгача бўлган мутахассисларни ташкил қилади.

Шунингдек, уларнинг 8 нафари эркаклардан иборат бўлиб, етакчиларнинг 3 нафари (37.5 фоиз) олий, 5 нафари (62.5 фоиз) ўрта махсус ва тугалланмаган олий маълумотга эга.

ПҚ-92-сонли қарорга асосан, ёшлар етакчиларига хизмат хоналари ажратилди. Уларнинг 8 таси учун алоҳида хона ажратилди. Мавжуд барча ёшлар етакчилари тўлиқ равишда мебель жиҳозлари, компьютер жамламалари билан таъминланди ҳамда улар тўлиқ Интернет тармоғига уланган ҳолда планшетлар билан таъминланди.

Жорий йил давомида ёшлар етакчилари учун 3 маротаба республика даражасида, 5 маротаба вилоят даражасида ёшлар етакчилари учун

ўқув семинарлар ташкил этилиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарорлари, қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлаш, юклатилган функционал вазифалар ижросини таъминлашни сифатли йўлга қўйиш ҳамда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича самарали бошқарув тизимини жорий этиш борасида тушунчалар берилди.

Янги тизим асосида туман Ёшлар ишлари бўлими томонидан 2023 йилнинг май ойида маҳаллалардаги 14 ёшга тўлган ва

30 ёшдан ошмаган 2 653 нафар ёшларнинг электрон базаси доимий янгиланиб, уларнинг 256 нафаридан ортиғига “Ёшлар дафтари”га киритиш бўйича тавсия этилган.

Шунингдек, жорий йил давомида барча вилоятлар ва туман шахарларда бўлгани сингари туманда ҳам 14-30 ёшдаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни турли ёт ғоялардан сақлашга қаратилган индивидуал бириктириш жараёни амалга оширилди.

Олиб борилган ишлар натижасида 2653 нафардан ортиқ ёшларни 3 та тоифа (яшил, сариқ ва қизил) бўйича баланси шакллантирилиб, ушбу ёшлар билан ишлаш мақсадида йўл хариталари ишлаб чиқилди.

Ушбу тоифаланган ёшлар билан индивидуал ишлашда “Андижон тажрибаси” амалиётга тадбиқ этилиб, Тумандаги қизил тоифага мансуб

79 нафар ёшлар жами 7 та тегишли масъул раҳбарларига бириктирилди. Бугунги кун ҳолатида бириктирилган масъуллар томонидан жами

79 нафар ёшлар билан (100 %) учрашилиб, уларнинг 56 та муаммолари аниқланиб, олиб борилган амалий ишлар натижасида бугунги кунда аниқланган муаммоларнинг 56 таси (100 %) ҳал этилди.

Муаммоларни ҳал этилганлиги соҳалар кесимида:

– 1 та ишга жойлаштирилган;

– 3 та асбоб-ускуна олиб берилган;

– 22та даволаниш;

– 5 та моддий ёрдам маблағлари ажратилган;

– 2 та уй таъмири;

– 23 та бошқа масалаларда кўмак кўрсатилган.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича:

2023 йилнинг январь-октябрь ойлари давомида вилоят бўйича ёшлар томонидан 11 та жиноятлар содир этилган.

Ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш учун кўплаб тадбирлар ташкил қилинди. Ушбу тадбирлар тармоқлар кесимида қуйидагича тавсифланади:

 Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида  “Армия-менинг фахрим”, “Жалолиддин издошлари”, “Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша”, “Қалвоним ватан!”, “Ҳарбий қисмда бир куним”, “Очиқ эшиклар куни”, “Ёшлар ватанпарварлик карвони”, “Мард ўғлонлар”, “Жасорат” ҳарбий ватанпарварлик ўқув йиғини каби 11 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилиб унда жами 458 нафар ёшлар қамраб олинди.

 Ёшларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўналишида

“Раҳбар ва ёшлар”, “Ёшлар ва қонун” “Конституция-тараққиёт гарови”, “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият”, “Инсон ҳуқуқлари – келажак авлодлар учун” “Ўзбекистон ёшлар мамлакати” шиори остида ёшлар сайллари каби 8 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилган бўлиб унда 362 нафар ёшлар қамраб олинди.

 Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларни олдини олиш йўналишида “Давомат”, “Тиғ”, “Усмир”, “Тунги рейд”, “Кундузги рейд”, “Барчаси ўз қўлингда”, “Гиёҳвандлик умр заволи” каби 8 та лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилган бўлиб, уларда 254 нафар ёшлар қамраб олинди.

Қолаверса, бугунги кунда пробация ҳисобида турган 5 нафар, профилактик ҳисобда турган 7 нафар, миграциядан қайтиб келган 4 нафар ёшлар билан уйма-уй юрган ҳолда уларнинг муаммолари ўрганилиб жамиятга мослашишлари учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шинингдек, жорий йил давомида Туман ИИБ, Ёшлар ишлари бўлими билан ҳамкорликда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш борасида ёшлар етакчилари томонидан 75 нафар муаммоли ёшларга ижтимоий кўмак бериш бўйича хулосалар берилди.