Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

"САРҲИСОБ" Қурилиш соҳаси

Қурилиш соҳаси бўйича

Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмани ривожлантириш

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-154-сонли қарорига асосан “Туман йўллардан фойдаланиш” ДУК томонидан туманнинг  “Томдибулоқ” ОФЙ (Абай кўчаси)даги ички хўжалик йўлларини жорий таъмирлаш (асфальт) ишлари олиб борилиб, фойдаланишга топширилди.

           Ушбу қарорга асосан Навоий вилоят ҳокимлиги “ЯБХ” ДУК буюртмачилигида “Керегетов” ОФЙ марказидан “50 қатновли Керегетов оилавий шифокорлик пункти” биносини қурилиб бугуниги кунда фойдаланишга топшириш далолатномалари расмийлаштирилмоқда.

           Шунингдек, “ҲЭТ” АЖ Навоий ҳудудий филиали томонидан “Томдибулоқ”ОФЙ Янги Томди қўрғонида 1,5 км электр таъминоти тармоғини тортиш ва 1 дона трансформатор қувватини ошириш ишлари олиб борилиб фойдаланишга топширилган.

Навоий вилоят ҳокимлиги “ЯБХ” ДУК буюртмачилигида “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида “BEHZOD KELAJAK NUR” XK томонидан “Керегетов” ОФЙ Жириқ аҳоли пункти ҳамда “Шиели” ОФЙ Утемурат аҳоли пунктларида, GARANT UCHQUDUQ” МЧЖ томонидан “Аяққудуқ” ОФЙ “Қулимбет” аҳоли пунктида “Сунъий қопламали футбол майдончалари”да қурилиш ишлари бажарилиб фойдаланишга топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-106-сонли фармони ижроларини таъминлаш мақсадида “НКМК” АЖ буюртмачилигида туманнинг “Шарқ” ОФЙ ҳудудида “НКМК” АЖ Зарафшон қурилиш бошқармаси томонидан “504 ўринли ихтисослаштирилган мактаб интернати” қурилиб фойдаланишга топширилган.

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида амалга оширилган ишлар (БСК, ширкатлар, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, коммунал тўловлар, соҳани электронлаштириш, уй-жой фондини яхшилаш, қишга тайёргарлик ва бошқалар).

Туман худудида жами 12 та кўп қаватли уйлар мавжуд бўлиб, шундан 4 та 2 қаватли уйлар туман маркази Янги Томди қўрғонида жойлашган, ушбу кўп қаватли уйлардаги 44 та хонадонларнинг умумий фойдали майдони 3442,46 м2 ни ташкил этади.

Бундан ташқари туманнинг “Шарқ” ОФЙ “Шарқ” массивида жойлашган 8 та кўп квартирали уйлар 2018-2020 йилларда қурилиб, фойдаланишга топширилган. Ушбу кўп квартирали уйларда жами 144 та хонадонлар мавжуд бўлиб, уларнинг  умумий фойдали майдони 6521,32 м2 ни ташкил қилади.

Ушбу кўп квартирали уй-жойларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-5152-сон қарорига асосан туманда ташкил этилган Сайфулло-2022” МЧЖ бошқарув сервис компанияси томонидан хизмат кўрсатиб келинмоқда. Ҳозирги кунда БСКдаги 3 та ходим томонидан аҳолига коммунал хизматлар кўрсатилиб келинмоқда. Ахолидан йиғиладиган мажбурий бадал миқдори 1м2 га 1400 сўм қилиб белгиланган.

Жумладан.

Тумандаги БСК маблағлари хисобидан

1 та кўп қаватли уйларнинг электр тақсимловчи щити ҳамда сим кабеллари янгисига алмаштирилиб, таъмирланди.

8 та кўп қаватли уйлар олдидаги 10 дона ўриндиқларни таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

8 та кўп қаватли уйларнинг атрофи ободонлаштирилиб, 3000,0 м2 ертўла қисмлари чиқиндилардан тозаланди.

Шунингдек, бошқарув сервис компаниялари фаолиятини янада ривожлантириш, аҳолига замонавий ва қулай коммунал хизматларни амалга ошириш мақсадида “Менинг уйим” электрон биллинг тизимига тумандаги мавжуд 12 та кўп квартирали уйлар киритилган бўлиб, ҳозирда жами абонентлар сони 188 тани ташкил қилади.

Уй-жой мулкдорлари томонидан мажбурий бадалларни электрон тўлов тизимлари ( clic, paynet, upay, payme, apelsin) орқали онлайн тўлаш имкониятлари яратилган.

Тумандаги 12 та кўп квартирали уйларнинг барчаси икки контурли иситиш қозонлари иситилади. Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида “Ўзбекистон Ёнгинга карши кураш жамияти Навоий вилояти худудий булинмаси"  шартнома асосида жалб этилиб, туман марказида жойлашган 4 кўп қаватли уйлардаги 11 та икки контурли иситиш қозонларининг дудбуронлари тозаланди

Янги Ўзбекистон” массивларини барпо этиш (нечта уй, нечта хонадон), уларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилма объектларини ташкил этиш.

Туманда бугинги кунда қурилаётган “Янги-Ўзбекистон” массивлари мавжуд эмас.Тадбиркорлар ва давлат томонидан янги замонавий турар-жой мажмуаларини барпо этиш, қанча уй, нечта хонадон, қиймати (жумладан арзон уй-жойлар қурилиши), қанча аҳоли уй-жой билан таъминланди, шароити яхшиланган оилалар.

Туманнинг “Шарқ” ОФЙ “Шарқ”  массиви ҳудудида “GOLDEN HOUS TOMDI” MЧЖ томонидан 2 та 5 қаватли 90 хонадонли кўп квартирали, “JANA-TOMDI-SIRLARI” МЧЖ томонидан қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойихалар буйича 36 та уй-жойлар, Янги Томди қўрғони марказидан “QURUVCHI SARDOR JAVOHIRI” МЧЖ томонидан 1 та 4 қаватли    32  хонадонли кўп квартирали уй-жойлар қурилмоқда.

Шунингдек, ҳудуд аҳолиси томонидан Янги Томди қўрғони марказидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14-февралдаги   71-сонли қарорига асосан “E-Auksion” электрон савдолари орқали якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер майдонлари сотиб олиниб, уй-жойлар қурилиш ишлари олиб борилмоқда.