Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

"САРҲИСОБ" хотин-қизлар

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 2023 йил жами 613 нафар хотин-қизлар бандлигин таъминлаш белгиланган.

 Бугунги кунга қадар жами 222 нафар хотин-қизлар банлиги таъминланди шундан доимий ишга жойлашганлар 27 нафар мавсумий жамоат ишига жалб этилганлар 90 нафар ўзини-ўзи банд қилиш орқали 83 нафар, ва касб-хунарга ўқитилганлар 22 нафарни тишкил этади.

Шунингдек аёллар дафтарига киритилган 333 нафар хотин-қизларнинг 320 нафари (96 фоиз) муаммолари ҳал этилди.

Шундан 1-тоифа бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг киритилган 67 нафар хотин-қизларнинг 56 нафари (84фоиз) иш билан таъминланди.

2-тоифа бўйича тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёжманд хотин-қизларга 11 нафар киритилган шундан 9 нафарига турли хил  йўналишида кредит расмийлаштирилди.

 3-тоифа бўйича боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 65 нафарига “Аёллар жамғармаси” хисобидан 1,2 млн. сўмдан жами  78,0 млн. сўм, бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

4-тоифа бўйича  ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 125 нафарига “Аёллар жамғармаси” хисобидан 1,2 млн. сўмдан жами 150,0 сўм, бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

 6-тоифа бўйича қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди,  эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 62 нафарига “Аёллар жамғармаси” хисобидан 1,2 млн. сўмдан жами 74,4 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.