Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилди

 “Янги Ўзбекистон - янги суд” принципи доирасида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 2023 йил 25 декабрда ЎРҚ-888-сонли Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди ҳамда ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар 2024 йилнинг 1 январидан эътиборан кучга кириши белгиланди.

Унга кўра, биринчи инстанция судида кўрилган ишлар вилоят судларида ва унга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан апелляция ёки кассация тартибида кўрилган ишлар мазкур судларда тафтиш тартибида, вилоят судлари ва уларга тенглаштирилган судлар томонидан тафтиш тартибида кўрилган ишлар Олий суднинг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида қайта кўрилиши, Олий суднинг судлов ҳайъати томонидан кўрилган ишлар Олий суднинг Раёсатида тафтиш тартибида қайта кўрилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Шунингдек, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан ишларни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судларига юбориш тартиби бекор қилиниб, уларнинг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш масъулияти юклатилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Шоҳбоз Бахронов

Зарафшон туманлараро

иқтисодий судининг судья ёрдамчиси