Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Томди тумани кенгашининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масaлалар кўриб чиқилди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қарорида белгиланган устувор вазифалар тўғрисида.
  2. Давлатимиз Раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар тўғрисида.
  3. Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Навоий вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш ҳақида.

Ташкилий йиғилишни туман ҳокими ўринбосари Н.Бекназаров олиб борди. Йиғилишга раислик қилувчи иштирокчиларни кун тартибидаги масалалар билан таништирди. Йиғилишга раислик қилувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-402-сон Қарори билан маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш борасида устувор вазифалар белгилаб ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгилаб берилганлигини таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда Республика маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашига Бош вазир, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларига тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва ҳокимлар жамоатчилик асосида раислик қилиш вазифасини юклаш назарда тутилганлигига тўхталиб ўтилди. 

Раислик қилувчи Уюшманинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарига тенглаштирилганлигини таъкидлаб ўтилди.

Шу билан биргаликда, Қарорда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ҳудудларнинг тарихий хусусиятлари ва аҳоли пунктларининг географик жойлашувини ҳисобга олган ҳолда маҳаллаларни ташкил қилишнинг аниқ мезонларини белгилаш, “маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорликда ишлаш механизмлари ҳамда уларнинг коллегиал масъулияти ва жавобгарлиги доирасини аниқ белгилаш, маҳалла раисининг уларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ва йўналтириш, рағбатлантириш ва интизомий жазолаш бўйича ваколатларини мустаҳкамлаш, маҳалла томонидан жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича оширилган коэффициентлар қўллаш юзасидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларига таклиф киритиш, “маҳалла еттилиги” таркибидаги лавозимларга тайинлашда ушбу маҳаллада яшовчи номзодларга устуворлик бериш, маҳалла раисининг сўровига жавоб бермаслик ёки тақдимномасида қўйилган масалани кўриб чиқмаслик учун жавобгарлик белгилаш, халқ депутатлари туман Кенгашларига маҳалла раислари ўз фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйганда, уларга нисбатан ишончсизлик билдириш ва ушбу масалани кўриб чиқиш ваколатларини бериш.

Шу билан бирга, Давлатимиз Раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилди. Йиғилишни олиб бориш учун Ҳайъат сайланди (рўйхати илова қилинади) ва йиғилиш кун тартиби, регламенти тасдиқланди. Иштирокчилар таклифига кўра кун тартибидаги масалалар бўйича маърузалар эшитилди ва масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.