Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ТОМДИ ТУМАНИ ҲОКИМИ в.в.б О.УМАРОВНИНГ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЙЎЛЛАГАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум Ватан ҳимоячилари!

Муҳтарам тумандошлар!

     Аввало, Сизларнинг барчангизни Ўзбекистонимиз ҳаётидаги қутлуғ сана –14-январь Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 32 йиллиги байрами билан  табриклайман!

 

     Ушбу қутлуғ айём том маънодаги умумхалқ байрамига, азалдан халқимизга хос бўлган ватанпарварлик, мардлик ва жасурлик каби юксак фазилатлар тимсолига айланиб бораётгани барчамизни қувонтиради.

Таъкидлаш жоизки, миллий армиямизнинг куч-қудрати азму шижоатли ва ҳар ишда етук салоҳиятли ҳарбий хизматчиларимизнинг, бағрикенг ва олижаноб халқимизнинг бирлиги ва ҳамжиҳатлигидадир. Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этмоқдамиз.

Дунёда шарафли касблар кўп, улар орасида энг шарафлиси ўз она Ватани ва халқининг тинчлиги учун хизмат қилишдир.

     

       Бугунги кунда ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан миллий армиямизни барпо этиш ва ислоҳ қилиш бўйича ҳар томонлама чуқур ўйланган ва узоқ муддатга мўлжалланган стратегия ишлаб чиқилган.

Ўтган йиллар давомида ана шу стратегия асосида, Миллий хавфсизлик консепсияси ва Мудофаа доктринаси доирасида кўп ишлар қилинди. Шу асосда ихчам, яхши таъминланган, юксак жанговар руҳга эга бўлган миллий армиямиз барпо этилди.

Муддатли ҳарбий хизматни бир йил этиб белгиланганлиги, сафарбарлик чақируви резерви хизматининг жорий этилганлиги, чақирувнинг бир йилда бир марта ташкил қилинганлиги армиямизнинг жанговар тайёргарлигини кескин ошишига олиб келди.         

Офицерлар ва сержант кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилди.

Хусусан, ҳарбий хизматни ўзининг касби, Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи деб билган ўғлонларимизни шарафлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Ҳар йили Ватан ҳимоячилари байрами куни арафасида муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бир қатор ҳарбий хизматлари учун давлат мукофотлари билан муносиб тақдирланиб келмоқда.

 

         Давлатимиз раҳбари ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, "Барчамиз бир фикрни яхши англаб олишимиз керак: эл-юртимизнинг тинчлигини таъминлаш мақсадида бугун мудофаа соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қанчалик самара бериши армия ва халқнинг бирдамлигига боғлиқ".

Мана шу қутлуғ кунда Сизларни бугунги байрам билан чин дилдан самимий муборакбод этаман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, ишларингизда ўлкан муваффақиятлар тилайман. Чегараларимиз дахлсиз, осмонимиз мусаффо бўлсин.