Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Манзил колониясида сайёр қабул

Маҳкумларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш ҳамда янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан 36-сон манзил колониясида сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида жиноят ишлари бўйича Томди туман суди томонидан сайёр суд мажлислари ўтказилиб, унда 36-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаётган 7 нафар маҳкумнинг жазоси енгилига алмаштирилган бўлса, жазо муддатини ўтаётган 3 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Сайёр қабул давомида жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Д.Эргашева 14 нафар маҳкумнинг турлича муаммолари ва масалаларини эшитиб, уларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб бериб ўтди.

Шунингдек, ўтказилган сайёр қабулда суд раиси томонидан маҳкумларга янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари, суд қарорлари устидан шикоят қилишнинг ўзгарган тартиби, апелляция, кассация ва тафтиш инстанциялари мазмун-моҳияти ҳақида ҳам атрофлича тушунтириш берилди.