Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

“Янги Ўзбекистонда-маърифатли жамият” шиори остида маданий-маърифий тадбири ўтказилди

Бугун, туман маданият бўлимида Янги Ўзбекистонда-маърифатли жамият мавзузида маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.


Тадбирда туман ҳокими ўринбосари оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи А.Доспанбетова сўзга чиқиб, Бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган давлат сиёсатининг асосий мақсади-аёлларимизга эътибор ва амалий ғамхўрлик кўрсатишни янги, юксак босқичга олиб чиқиш, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мақомини мустаҳкамлаш, уларнинг ҳуқуқва манфаатларини таъминлаш тўғрисида гапириб ўтди.

Ушбу тадбирда туман нуронийлари, ташкилот раҳбарлари ва “Оқила аёллар” ҳаракати фаол ташаббускор аёллар иштирок этишдилар ва маданият бўлими ходимлари ва мактаб ўқувчиларининг томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақислар тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.