Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОМДИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ БЕШИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун, 26-январь куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги олтмиш бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни - Томди туман Кенгаши депутати Лайс Баянасов бошқариб борди. Сессияда туман ҳокими в.в.б О.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор З.Тулекова, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш бешинчи сессияси

КУН ТАРТИБИ

 

    Биринчи масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни Томди туманида 2022–2023 йилларда амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисида. туман ҳокими в.в.б О.Умаров ҳисобот берди.

   Иккинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 3 январдаги “Секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш фаолияти юзасидан” 01-10/2-сонли ахборотномасини Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов ахборот берди.

    Учинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 3 январдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан” 01-10/1-сонли ахборотномаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов ахборот берди.

   Тўртинчи масала. “2023 йилнинг 12 ойи давомида туман прокуратураси томонидан қонунийлик ва ҳуқуқ тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши кураш борасида амалга оширилган ишлари тўғрисидатуман прокурори О.Қурбонов ахборот берди.

    Бешинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони ижроси юзасидан Мажбурий ижро бюроси туман бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Томди туман бўлими бошлиғи Г.Расулова ҳисобот берди.

Бошқа масалалар