Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

“Ақтов” ОФЙ да яшовчи ижтимоий химояга мухтож оила холидан хабар олинди

Бугунги кунда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, давлат томонидан фуқароларга ушбу йўналишда хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 

Бу борада ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини жорий қилиш, ижтимоий хизматларни маҳалла даражасида ташкил этиш ва бу йўналишдаги ислоҳотларнинг давоми сифатида барча давлат органлари ва ташкилотлари томонидан эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга ғамҳўрлик қилиниб, турли хайрия тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

 

Жорий йилнинг 31 январь куни “Ақтов” ОФЙ да яшовчи ижтимоий химояга мухтож оила холидан хабар олиниб ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида оилада 3 нафар ногиронлиги бўлган шахслари борлиги оиланинг 2-фарзанди 1989 йилда туғилган болаликдан 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган эшитиш ва гапиришда нуқсони борлиги маълум бўлди.

 

Ижтимоий химоя миллий агентлиги тизимида имо-ишора тили таржимон хизматини кўрсатиш йўлга қўйилганлиги инобатга олиниб Б.Бекжановга имо-ишора тили таржимони билан (whatsapp) орқали суҳбат ўтказилиб Б.Бекжановни соғлигида муаммолари борлиги қизиқишлари суҳбат давомида аниқланиб соғлигини тиклаши учун тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда дори-дармон воситалари хонадонига манзилли етказиб берилди.