Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Ҳаётда якка-ёлғиз, қаровчисиз, ўзгалар парваришига муҳтож, ногиронлиги бўлган кўнгли ўксик инсонлар доимо давлатимиз эътиборида бўлиб, ижтимоий ҳимояга олинади.

Улар нафақат давлатимиз, балки ҳамюртларимизнинг ҳам эътибори ва эъзозидадир.

"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан мунтазам равишда хар доим хабар олинмоқда.

Томди туман "Нуроний жамғармаси" туман бўлими, "Инсон" ижтимоий хизмат бўлими билан хамкорликда ҳар ойда камида бир маротаба ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган якка-ёлғиз кексалар ҳолидан, ҳар хафтада мониторинг куни хабар олиниб, касал бўлиб қолса тиббиёт бирлашмаси томонидан имтиёзли дори-дармонлар етказиб берилиб келинмоқда.

"Инсон" ижтимоий хизмат бўлими ходимлари томанидан руйхатга олинган хар бир ёлғиз кексанинг ханодонларига борилиб уй тозолиги ва утин сувидан хабар олинмоқда.

Бугун жорий йил 9 феврал куни туман Нуронийлар масканида  ижтимоий хизмат бўлими ходимлари билан биргаликда тузилган режа жадвалимизга мувофиқ “Томдибулоқ”, “Ақтов” овул фуқаролар йиғинлари ҳудудида яшовчи ёлғиз кексалар, ногиронлиги бор инсонлар билан тугарак соатлари ўтказилиб маънавий ёрдамлар кўрсатилди бундаги кўзланган мақсад, меҳр ва эътиборга муҳтож кекса инсонларнинг кўнглини кўтариш, улар дилидаги ният ва истакларини билиш бўлди.               

Тадбирга туман ҳокими в.б О.Умаров иштирок этиб кексалар билан дилдан суҳбатлашди, юксак эьтиборга мамнун бўлган кексалар инсон ва унинг қадри нечоғли улуғлигини яна бир бор англади.

Ёши улуғ кексалар Райим отахон Нуришев, Одилхон ота Қалдановлар кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорчилигини билдириб, юртимизнинг тинчлигини, осойишталигини, халқимиз фаровонлигини сўраб, Президентимизга эзгу тилаклар билдириб, дуолар қилишди. 

 

Томди туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси :-    Л.Баянасов