Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОМДИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ ОЛТМИШ ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 1-март куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни - Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р.Сибаев бошқариб борди. Сессияда туман ҳокими в.б О.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор З.Тулекова, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш еттинчи сессияси КУН ТАРТИБИ

Биринчи масала. Томди туманини ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш ҳамда секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида туман сектор раҳбарлари ҳисобот берди тингланди.

Иккинчи масала. Халқ депутатлари Томди тумани Кенгаши депутатлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида.

Учинчи масала. . Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг 2024 йил 21 февралдаги VI-66-21-5-75-К/24-сонли қарорининг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

Тўртинчи масала. Томди тумани ҳокимининг 2024 йил 23 февралдаги 29-5-75-Q/24-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида

Бошқа масалалар кўриб чиқилди.