Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

8-МАРТ-ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТОМДИ ТУМАН  ҲОКИМИ в.б О.УМАРОВНИНГ БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, Азиз онахонлар,!

Муҳтарама опа-сингиллар!

 

                Бугун мана шундай дилбар, қутлуғ баҳор айёмида сиз, мунис оналаримиз, ҳурматли опа-сингилларимиз, сулув қизларимизни ўзларингиз каби гўзал байрамингиз–Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз.

 Аёлнинг нафосати ва назокати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги асрлар мобайнида ер юзида ҳаёт давомийлиги ва абадийлигига асос бўлиб келади.

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки сизлар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

 

Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!

Муқаддас она, аёл зоти – чинакам меҳр булоғи, меҳр қуёши, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади. Шу қуёш бор экан, меҳр-оқибат, эзгулик ва адолат, вафо ва садоқат каби буюк қадриятлар неча асрлардан буён безавол яшаб келмоқда. 

Шу боис бугунги қувончли айёмда аввало дунёда “фидойи” деган сўзга энг муносиб бўлган Она сиймоси олдида таъзим қиламиз. Ҳаётимиз қувончи, хонадонларимиз кўрки бўлмиш азиз аёлларимиз шаънига энг гўзал тилакларимизни изҳор этамиз.

 

Қадрли опа-сингиллар!

Юртимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Шунингдек, Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонивич Мирзиёевнинг 2022 йил 31 мартдаги  хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги 145-сонли қарорининг ижроси бўйича туманимизда Аёллар дафтарига киритилган 253 нафар хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам маблағлари, 41 нафар аёлларимизга субсидия асосида тикув машинкаси ва бошқа ускуналар берилди ва 13 нафар хотин-қизларнинг дойими иш билан таъминланди.

 

Баҳорнинг илк байрами муносабати билан туманимизнинг дилбар, фидойи ва меҳрибон хотин-қизларига шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Сиз ҳар жабҳада илғор, ташаббускор, ибратлисиз.

Биз бугун ўзининг фидокорона меҳнати, эришган улкан ютуқлари, давлат ва жамоат ишларидаги фаол иштироки, ибратли фазилатлари билан халқимиз ўртасида обрў-эътибор қозонган юзлаб опа-сингилларимизнинг номларини ҳурмат билан тилга оламиз.

Қувонарлиси хотин-қизлар нафақат йирик мутахассис, балки раҳбар, депутат, сенатор, олима сифатида ҳам мамлакатимиз тараққиёти йўлида фидокорона меҳнат қилишмоқда.

 

Мунис ва меҳрибон опа-сингиллар!

Биз сизларнинг мана шундай очилиб, ҳаётдан рози бўлиб юришингиз учун, сизларнинг бахту саодатингиз учун доимо сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз.

Барчангизни бугунги баҳор ва нафосат, гўзаллик байрами билан яна бир бор самимий табриклайман. Сизларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, хонадонингизга қут-барака, узоқ умр, оилангизга тотувлик, дастурхонингизга файзу-барака тилайман!