Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОМДИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТМИШ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун, 15-март куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги олтмиш саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни-Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири Р.Сибаев бошқариб борди. Сессияда туман ҳокими в.б О.Умаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор З.Тулекова, туман прокурори О.Қурбонов , туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

 

Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш САККИЗИНЧИ сессияси                                                                                       КУН ТАРТИБИ

Биринчи масала. “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурида белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида туман ҳокими в.б О.Умаров ҳисобот берди.

Иккинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2024 йил 4 мартдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан” 01-10/11-сонли ахборотномаси тўғрисида. Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири О.Алибеков ахборот берди.

Учинчи масала. Туман прокуратурасининг I чорагида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисида туман прокурори О.Қурбонов ҳисобот берди.

Тўртинчи масала. Туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида А.Икромов ҳисобот берди.

Бешинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни Томди туманида 2022–2023 йилларда амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Р.Қунақбаев ҳисобот берди.

Олтинчи масала. Томди тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан 2023 йилда амалга оширилган ҳамда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи А.Азизов ҳисобот берди.

Бошқа масалалар