Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ТОМДИ ТУМАНИ ҲОКИМИ ОРЗУМУРОД УМАРОВНИНГ “НАВРЎЗ” УМУМХАЛҚ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАНГАН ТАБРИГИ!

Ассалому алайкум, азиз юртдошлар!

Қадрли, туманимиз аҳли!

             

        Шу кунларда янгиланиш, яшариш ва гўзаллик байрами, дея ном олган, ҳар биримизнинг кўнглимизга баҳорий илиқлик ҳамда гўзалликни олиб кираётган севимли байрамимиз – “Наврўз” кириб келмоқда.

    

       Ҳурматли Президентимизнинг шу йилнинг 21 февралда қабул қилган “2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ муқаддас айрамимиз “Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!” деган бош ғоя асосида тантана қилинмоқда.

Шунинг учун туманимиз аҳли бир-бирларини қутлаб Наврўз байрамини шоду-хуррамлик билан нишонламоқда.

Халқимиз азал-азалдан “Наврўз”ни "Йилбоши" деб бежиз атамаган. Сабаби айнан шу байрам кириши билан дала-даштлар янги қиёфага киради, гўёки кўкламнинг майин шабадаси ҳар биримизнинг кўнглимизга ҳузур бағишлаши билан бирга бутун борлиқни уйғотиб, ғайрат-шижоат бахш этаётгандек.

     

      Ҳозирги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳот ва ўзгаришлар айни шу улуғ мақсадга ҳар кунимиз “Наврўз” бўлишига, яъни, эл-юртимиз ҳаётининг обод ва фаровон бўлишига қаратилганини сиз, азизлар яхши биласиз.

Туманимизда ана шу қутлуғ кунни муносиб кутиб олиш учун баракали меҳнат қилинди. Бутун мамлакатимизда бўлгани сингари кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Туманимиз бўйича кўплаб мевали ва манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари ўтқазилди. Боғларда дарахтларга шакл бериш каби дала юмушлари қизғин олиб борилмоқда. Бу ишлар замирида эса, энг улуғ ва қадимий байрамимизни кутиб олишдек эзгу ният бор.

 

Халқимиз асрлар давомида одамларни маънан бирлаштирувчи, улар қалбида эзгу фазилатларни янада мустаҳкамловчи, инсонийлик, меҳр-мурувват ғояларини ўзида мужаcсам этган Наврўзни қут-барака ва тўкинчилик байрами сифатида нишонлаб келмоқда.

Бу йилги Наврўз тантаналари туманимизда ўзгача бир руҳда, янгиликларга бой тарзда ташкил этилмоқда.

Сиз, азизларни шу фурсатдан фойдаланиб “Наврўз” айёми билан чин юракдан муборакбод этаман.

 

Баҳор фасли ва табиат уйғонишининг тимсоли, маънавий ва маданий ҳаётимизнинг ажралмас қисми бўлган Наврўзи олам ҳар бир оила, ҳар бир хонадонга, бутун юртимизга тинчлик-омонлик, шодлик ва фаровонлик, файзу барака олиб келсин!

Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!