Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОМДИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ

Бугун, 26-март куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни-Кенгаш раиси – Томди тумани ҳокими Орзумурод Умаров бошқариб борди. Сессияда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Алибеков, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси КУН ТАРТИБИ

 

Биринчи масала. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган дастурларга киритилаётган лойиҳаларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш тўғрисида туман ҳокими О.Умаров ҳисобот берди

 

Иккинчи масала. Туманда 2025-йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида Томди туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи С.Айтбаевнинг ҳисоботи тингланди.

 

Учинчи масала. Томди туман газдан фойдаланиш хизмати участкаси томонидан 2024-йил якуни бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда 2025-йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида Туман газ участкаси бошлиғи Р.Рўзиев ҳисобот берди.

 

Тўртинчи масала. Томди тумани Электр тармоқлари корхонаси томонидан 2024-йил якунлари бўйича амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи ҳамда 2025-йилга белгиланган устувор вазифалари тўғрисида Томди туман электр тармоқлари бошлиғи Ж.Қалжанов ҳисобот берди.

  

Бошқа масалалар.