Бугун, 25-апрель куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни-Кенгаш раиси – Томди тумани ҳокими Орзумурод Умаров бошқариб борди. Сессияда туман Халқ қабулхонаси мудири О.Алибеков, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг навбатдаги тўққизинчи сессияси КУН ТАРТИБИ
Биринчи масала.“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими О.Умаров ҳисобот берди
Иккинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2025 йил 01 апрелдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан” 01-10/13-сонли ахборотномаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири О.Алибеков ахборот берди.
Учинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни Томди туманида амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Маденов ҳисобот берди.
Тўртинчи масала.Туман иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбарининг маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида, туман салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини шакллантириш ҳамда қўшимча манбалардан фойдаланиш йўналишлари, жумладан, маҳаллий бюджет даромадларини оширишнинг аниқланган резервлари тўғрисида Туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи ўринбосари М.Абдималиков ҳисобот берди.
Бешинчи масал. Туман давлат солиқ инспекцияси раҳбарининг маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида Туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Қ.Холмуминовнинг ҳисоботи тингланди
Олтинчи масала. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Томди тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан 2025-йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлари тўғрисида Томди тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази. : Ш.Бобомуродов ҳисобот берди.
Еттинчи масала. Туманда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида М.Хурсанов – Ёшлар ишлари агентлиги Томди тумани бўлими бошлиғи ҳисобот берди.
Саккизинчи масала. Томди туманида олимпия ва Паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш бўйича 2025-2028-йилларда амалга ошириладиган ишлар юзасидан “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”ни тасдиқлаш тўғрисида Туман Спорт мактаби директори А.Казаков ҳисобот берди
Бошқа масалалар.