Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

КОНСТИТУЦИЯ – ПОРЛОҚ КЕЛАЖАГИМИЗ КАФОЛАТИ

    Бугун, Маданият бўлимида 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиганлигининг ўттиз йиллиги муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Қ.Алдабергенов сўзга чиқиб Юртимизда истиқлол йилларида юз берган оламшумул ўзгаришлар, тинчлик-осойишталик, тўкин ва фаровон ҳаётимиз, ёшларимизнинг жаҳон майдонларида эришаётган ютуқ ва ғалабалари – буларнинг барчасининг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори, албатта, Конституциямиз деб такидлаб тадбир иштирокчиларини самимий табриклади.

Шундан сунг туман ҳокими туманимиздаги 30 нафар турли соҳа илғорларига ўзларининг муносиб меҳнатлари учун “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонларини тантанали топширди.

 

 

 

 


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Томди туманидаги халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов, сектор раҳбарлари ҳамда туман фаоллари иштирок этди.
Тадбир давомида Маданият бўлими ходимлари ҳамда туман умумтаълим мактаб ўқувчилари иштирокидаги бадиий чиқишлар, қўшиқ ва рақслар барчага бирдек манзур бўлиб, кўтаринки байрамона кайфият бағишлади.