Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

“Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида сайёр учрашув бўлиб ўтди

 Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунлар, хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ва унинг мазмун-моҳияти, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан тузилган “Медиа режа” ижросини таъминлаш, шунингдек “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси остида Томди туманидаги “Томдибулоқ” ОФЙ, тиббиёт бирлашмаси ва халқ таълими бўлимида сайёр учрашув ташкил этилди.

Мазкур сайёр қабулда Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси Д.Эргашева, Фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро судининг судьяси Л.Шарипова томонидан Томди туманидаги фуқаролар, ёшлар ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилиб, уларга ҳуқуқий тушунтириш ва кўмак берилди.

Шунингдек, қабул жараёнида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлар ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш, аёллар ва вояга етмаган ёшлар жиноятчилиги келиб чиқиш сабаблари ва уларни олдини олиш, оилавий ажримларни камайтириш  юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

 

Лайло Шарипова 
Фуқаролик ишлари бўйича
Зарафшон туманлараро суди
судьяси