Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ХАЛҚ  БИЛАН УЧРАШУВ

     Кеча 27 февраль куни Томдибулоқ овул фуқаролар йиғини идорасида халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Қ.Алдабергенов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси З.Тулекова туман Кенгаши депутатлари Л.Баянасов, Р.Сыбаев, Ф.Уразшаев М.Абдуллаева,  Л.Беговалар маҳаллий аҳоли билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашув давомида сайловчиларнинг мурожаатлари эшитилиб, уларнинг ечими бўйича тегишли ишлар амалга оширилди.

Давра суҳбатида сўзга чиққан туман ҳокими Қ.Алдабергенов 2022-2026 йилларга мулжалланган тараққиёт стратегиясига оид халқ депутатлари Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш масалалари бўйича ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўз сайловчилари ҳамда аҳоли орасига янада чуқурроқ кириб бориб, уйма-уй юриб фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашларини, мавжуд муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратишини, фукаролар қабулида ва уларнинг муоммоларини ўрганиш ишларида, овул фукаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари депутатларга яқиндан кўмак бериш лозимлигини такидлаб ўтди.

Тадбирда сўз олган Олий Мажлис Сенати аъзоси  З.Тулекова мамлакатимизда кейинги йилларида яратиб берилаётган имкониятлар, ёшларга оид давлат сиёсати доирасида улар фаолияти билан боғлиқ Президент Фармон ва қарорларининг қабул қилиниши ва уларнинг амалдаги ижроси бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Бугунги учрашувда хам аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммолари ўрганилди.

Йигилишда кутарилган асосий муомалар имтиёзли банк кредитларини олиш, уй-жой масаласи, моддий ёрдам ажратиш, электр энергияси таъминоти ва бошқа бир қатор ижтимоий-иқтисодий масалаларга доир муаммо ва мурожаатлари тингланди.

Учрашувда ёши улуғ кекса фахрий Нуронийларимиздан

Ж.Жусипов,Д.Кушербаев, С.Уразмуратов, Х.Исмагулов, С.Оразимбетовлар фикр-мулоҳазаларини билдирди.                                                                   

Тадбирда сўз олган Нуроний жамоатчилик кенгаши раиси йиғилиш иштирокчиларини яқинлашиб келаётган Наврўз айёми билан самимий табриклади.

  

Халқ депутатлари Томди  туман Кенгаши депутати

туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси:-

Л.Баянасов.