Бугун, туман марказидаги 12-сон Мусиқа ва санъат мактабида 1-март Ўзбек халқининг шоираси Зулфия Исроилова таваллудига 108 йил тўлиш муносабати билан туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими билан ҳамкорлигида “Зулфияхоним” таваллудига бағишлаб, “Китоб марафони” ўтказилди.
Марафонда туман ҳокими Қ.Алдабергенов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси З.Тулекова, сектор раҳбарлари ҳамда барча ташкилот раҳбарлари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этдилар.
Тадбирни кириш сўзи билан туман Ахборот коммуникация техналогиялари ва рақамлаштириш бўлими раҳбари Ж.Телибаева очиб берди. Шундан сўнг сўзга туман ҳокими Қ.Алдабергенов чиқиб, Юртбошимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек "Китобсиз келажак йўқ" дея маънавий баркамол авлодни тарбиялаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтдилар, маънавий тарбияни асоси эса китобдан бошланади.
Тадбирда давомида 12-сон Мусиқа ва санъат мактаби ходимлари ва 15 сонли ўқувчиларнинг бадиий-мусиқий чиқишларини намойиш этдилар. Тадбирда китоб марафони ташкил этилиб, Марафондан тушган адабиётлар Ахборот-кутубхона маркази ва тумандаги умумтаълим мактаблардаги кутубхоналарига тақдим этилди.