Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

"СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР" УЧРАШУВИ

      Бугун, туман маданият бўлимида “Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Томди туманидаги халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов ,тумандаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда туман ёшлари иштирок этишди.

Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувида Томди туман ҳокими Қ.Алдабергенов сўзга чиқиб, туманда ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар муҳтарам Президентимиз томонидан ёшларга берилаётган кенг кўламли имкониятлар ва шарт шароитлар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Шундан сўнг, туман ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди ва туман ёшлари ўзларининг саволлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилишди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан сектор раҳбарларига 11 та мурожаат қилинди. Мурожаатларнинг 5 таси тушунтириш ва тавсиялар берилиб, жойида қаноатлантирилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан туман ҳокими соҳа мутасаддиларига топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Тадбир сўнгида туман ёшлар ишлар агентлиги томонидан субсидия асосида 6 нафар ёшлар дафтарига киритилган фуқароларга 2-та тикув машинкаси ва 4 та пайвандлаш ускуналари топширилди.