Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

“Маҳалла учун китоб”

Томди туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 20-декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқиб, аҳолининг китобхонликка бўлган қизиқишини орттириш мақсадида маҳаллалардаги кутубхоналарни зарур адабиётлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиб борилмоқда. Шу боис  Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими бошқаруви ташаббуси билан  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Томди тумани бўлинмаси ҳамда туман ҳокимлиги  томонидан 8 та фуқаролар йиғинларига “Маҳалла учун китоб” лойиҳаси тақдимоти амалга оширилди.