Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

8-МАРТ — ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТОМДИ ТУМАНИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Бу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий, энг эзгу тилакларимизни изҳор этар эканмиз, биринчи навбатда муқаддас ва мўътабар Она сиймосига таъзим қиламиз. Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Шу манода бугун, туман маданият бўлимида 8-март - халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туманда ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги барча соҳаларда самарали меҳнат олиб бораётган аёлларимиз, қизларимиз, шунингдек, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Тадбирнинг очилишида туман ҳокими Қ.Алдабергенов сўзга чиқиб ушбу қутлуғ айёмда ҳурматли аёлларимизга энг самимий ва эзгу тилакларини изҳор этди.

Тадбир давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ўзининг муносиб ҳиссаси, туман ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар ўртасида ибрат ва намунали фаолияти, жамоат ишларида фаол иштироки ҳамда 8-март-Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан 9 нафар хотин-қизлар Томди туман ҳокиминиг Фахрий ёрлиғи ва эсталик совғалари билан тақдирланди ҳамда тадбирининг бадиий қисмида эса Маданият бўлими ходимлари томонидан ўзларининг куй-қўшиқлари кўнгилларни хушнуд айлади.