Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

“КЕРИЗ” ОФЙ ДА САЙЁР ҚАБУЛ БЎЛИБ ЎТДИ


Бугун, Кериз ОФЙда Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ш.Шарипов бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда Томди туман ҳокими Қ.Алдабергенов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов ва туман сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъуллар иштирок этдилар.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан ишсизлик, ҳудуд аҳолиси учун мобил алоқасини ўрнатиш, кредит, Жириқ овулига трансформатор ўрнатиш, моддий ёрдам ва бошқа масалаларда амалий ёрдам сўраб мурожаат этилди.

Шунингдек, қабул давомида фуқаролар томонидан жами 16 яқин мурожаат тингланиб, уларнинг 4 таси жойида ҳал этилди, қолган мурожаатлар бўйича жойига чиқиб, ўрганган ҳолда ижобий томонга ҳал этиш борасида масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг сектор раҳбарлари “Яшил макон ” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирида иштирок этиб, маҳалла ҳудудида бўш турган ерга дарахт кўчатларини экишди.