Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

МАКТАБ ИНТЕРНАТИДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙ-да жойлашган мактаб-интернатида

“Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.

Тадбирга овул фукаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган фаол нуронийлар, ўқувчилар  шунингдек туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими маслаҳатчиси Л.Баянасов,   туман Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари М.Саматов иштирок этди.

Тадбирни Томди туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси Л.Баянасов кириш сўзи билан очиб, яқинлашиб келаётган Навруз байрами билан барчани қутлаб, ушбу тадбирнинг моҳияти ва тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталдилар.

Ёши улуғ отахонлар туман фахрийлари Кенгаши аъзолари устоз Ж.Жусипов, Н.Қараевлар   ўзларининг ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят бугунги кунда нуронийлик пайтида фахрийларга кўрсатилаётган эътибор, мустақиллик берган имкониятлар, юртимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик хусусида ўзларининг дил сўзларини билдирдилар.

Ўзаро суҳбат ва мулоқотларда мамлакатимизда инсон омилига юксак эътибор берилаётгани, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жамиятимизнинг ҳар бир аъзосига ғамхўрлик, меҳр-оқибат кўрсатилаётгани, инсон қадр-қиммати, унинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга имконият яратиб бериш устувор вазифага айлангани таъкидланди. Фахрийларнинг  бой ҳаётий тажрибалари, 

Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт сари дадил одимлари самимий суҳбатлар, мулоқотларнинг асосий мавзуси бўлди.

 

Томди туман Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси:-

Л.Баянасов