Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

СУДЬЯ ВА ЎҚУВЧИ ЁШЛАР ЎРТАСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

  Томди туманида жойлашган 2-сон Мактаб-интернатда жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Д.Эргашева, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров ва шу суд судьяси Л.Шариповалар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун моҳияти юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

Семинардан кўзланган мақсад, мамлакатимизда шижоатли ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, ҳамда ёшлар учун яратилаётган зарур шарт-шароит ва имеониятлар ва янгиланаётган Конституцияда уларнинг акс этиши хусусида бўлиб, "Мен келажагимга бефарқ эмасман" шиори асосида ўтказилди.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган семинарда судьялар томонидан ўқувчи ёшларга Янгиланаётган Конституция лойихасидаги ҳар бир ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида фикр билдирилиб, ёшларнинг бу борада билимлари оширилиб, батафсил тушунтирилди.

Ўз навбатида ўқувчи ёшлар ҳам ислоҳотларга бефарқ эмасликларини билдириб, ўзгартишларни хурсандчилик билан эътироф этишди.

Тадбир якунида мактаб раҳбарияти томонидан бу каби учрашувлар ўқувчи ёшларнинг дунёқаришини кенгайтириб, чуқур билим олишига асос бўлиб хизмат қилиши, уларнинг ислоҳотларга бефарқ бўлмаслиги ва барча тушунчалари билан оила аъзоларига ҳам етказишлари тўғрисида фикр билдирилиб, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди ва жиноят ишлари бўйича Томди туман суди судьяларига миннатдорчилик билдирилди.

Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Д.Эргашева.