Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

“АҚТОВ” ОВУЛ ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДАГИ

Бугун, “Ақтов” овул фуқаролар йиғинида Наврўз умумхалқ байрами тадбири ва "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди.

Тадбирга Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари М.Саматов, овул фукаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилаётган фаол нуронийлар, ёшлар ва мактаб ўқувчилари шунингдек кенг жамоатчилик Вакиллари иштирок этди.

Тадбирни “Ақтов” овул фуқаролар йиғини раиси А.Бақтибаев кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбирда иштирок этган Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими маслаҳатчиси Л.Баянасов тадбир иштироқчиларини яқинлашиб келаётган Наврўз байрами билан барчани қутлаб, ушбу манавий ва марифий тадбирларнинг моҳияти ва тарбиявий аҳамияти ҳақида тўхталдилар.

Ёши улуғ отахонлар туман фахрийлари Кенгаши аъзоси И.Сангараев, Р.Тубетбаев, онахон Т.Шералиевалар ўзларининг ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят бугунги кунда нуронийлик пайтида фахрийларга кўрсатилаётган эътибор, мустақиллик берган имкониятлар, юртимизда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатлик хусусида ўзларининг дил сўзларини билдирдилар.

Ушбу маънавий-маърифий тадбирларда жами 300 нафарга яқин иштирокчилар қатнашди.

Тадбирдан сўнг байрам дастурхони ёзилиб, баҳорий таомлар тортилди. Ҳаваскор хонандалар ижросидаги куй-қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

Байрам муносабати билан миллий спорт ўйинлари ҳам ташкил этилди.

Фаол иштирок этган иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди бир сўз билан айтганда

“Ақтов” ОФЙ-да ўтган бугунги тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.

 

Томди туман Нуроний жамоатчилик кенгаши раиси Л.Баянасов