Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

"ҲАР КУНИНГ НАВРЎЗ БЎЛСИН, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!" ШИОРИ ОСТИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, Томди туманида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида байрам тадбири ҳамда “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Қайрат Алдабергенов сўзга чиқиб, барча тумандошларни "Наврўз" умумхалқ байрами билан муборакбод этди.

Юртимизда тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган «Уч авлод учрашуви» маънавий-маърифий тадбирларини ўтказиш гўзал анъанага айланган.
Шу жумладан туманимизда ҳам уч авлод учрашуви кутаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси З.Тулекова ва Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси туман Кенгаши депутати
Л.Баянасов сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларига самимий тилакларини билдирди.
Туман маркази бўлган Янги Томдида аҳоли билан гавжум бўлиб, улардаги байрам ўзгача тароват касб этди.
Ушбу сайилларда туман корхона ва ташкилотлари, муассасалари томонидан азалий урф-одатларимиз миллий қадриятларимизга мувофиқ 7 та Утов қўрилиб дастурхон безатилди.

Тадбир давомида ёшлар ўртасида миллий спорт ўйинлари ташкил этилди.
Наврўз байрами арафасида миллий урф-одатлар ва миллий қадриятлар акс эттирилган “Алты бақан” Миллий рақс ижро этилдиб, туман маданият ва 12-сон мусиқа ва санъат мактаби ходимлари томонидан ижро этилган қўшиқлар ҳаммага юқори кайфият улашди.