Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Қурилишларда меъёр қоидаларига амал қилинг

   Ҳар бир инсон ўзи қилган меҳнатининг самараси ўлароқ, муҳташам бино, ёрдамчи хоналар қуриб яшаш, шароитини яхшилашни ким ҳам орзу қилмайди дейсиз? Шунингдек, ҳозирги кунда юртимизда яхши ниятлар билан йиллар давомида саъйи ҳаракатлари ва ҳалол меҳнатлари эвазига тўплаган бойликларига янги иморат қурилиш ишларини жадаллашиши сир эмас. Лекин ҳар қандай бино, дўкон ёки оддийгина пойафзал устахонаси қурилишда ҳам меъёрий қоида талаблари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Йўқса ҳоҳлаган жойга ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар фойдасидан кўра зарар келтириши мумкин. Бунёд этилаётган хар бир иморатнинг лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тузатиш ва техник қайта жиҳозлашда албатта маҳаллий ҳокимлик ва бошқа тегишли ташкилотлардан рухсат олиш ҳамда ёнғин хавфсизиги меёр талабларига риоя қилиш, ёнғинга қарши оралиқ масофалар қолдириб қурилиши муҳимдир. Агарда белгиланмаган жойга, оралиқ масофа қолдирилмай қурилган биноларда ёнғин чиқадиган бўлса, ушбу ёнғинни бартараф этиш ёнғин ўчирувчилар учун ноқулайликлар келтириб чиқаради. Бу эса ёнғин майдони катталашиб моддий зарарни кўпайишига олиб келади. Чунки бундай ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилган бинолар орасида техникаларнинг харакатланишига имконият қолмайди. Оқибатда бир-биридан ўтган ёнғин, яхши ниятларда қурилган биноларни саноқли дақиқаларда ёниб кулга айланиши ҳеч гап эмас.

  Шу боисдан хурматли юртдошлар ҳар биримиз ҳар қандай бино ёки иншоот қилишимиздан аввал жойни тўғри танлаб олайлик, ҳамда қурилишни белгиланган меъёр талабларига асосланган ҳолда қурайлик, зеро шаҳримиз кўркига кўрк қўшаётган махобатли бинолар ўзоқ йиллар давомида халқимизнинг осойишта ва хавфсиз ҳаёт кечиришига химат қилсин.  

  

Томди тумани  Фавқулодда вазиятлар бўлими

Норматив-техник бўлинмаси бошлиғи капитан                                                 Ж.Ж.Бозоров