Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 12 март куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Томди тумани “Томдибулоқ” ОФЙда эски бинолар мавжуд эди ҳозирги кунда авария ҳолатида деб эски мактаб, эски савдо маркази ва эски ҳокимият биноларини бузиб жойи қўрқинчли холатда қолиб кетди.
Бугунги кунда мактаб ва боғча болалар учун ноқулайликлар келтирмоқда деб маълумотлар тарқалган эди.

Мазкур хабар бўйича хозирги кунда тадбиркор Ф.Султонов томонидан эски ҳокимият биносини бузиб тозалаш ишлари олиб борилмоқда, эски 12 сонли мактаб биноси тегишли ташкилотлар томонидан берилган техник хулосасига асосан яроқсиз деб топилиб, 2022 йил 140 ўринли янги мактаб биноси қурилиб фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда эски мактаб биносини бузиш ишлари расмийлаштирилмоқда.

Бажарилган ишлар юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.