Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ТУМАН ҲОКИМИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Бугун, Томди тумани ҳокими Қайрат Алдабергенов тумандаги 8 та овул фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини муҳокама қилиш мақсадида учрашув ўтказди.

Йиғилиш давомида фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг бугунги кундаги фаолияти таҳлил қилиниб, уларнинг фаолияти давомида юзага келаётган муаммоларга ижобий ечим топиш хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.

Шунингдек, аҳоли бандлигини таъмилаш, ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тегишли топшириқлар ва кўрсатмалар бериб ўтди.