Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 13 апрель куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Навоий вилояти Томди тумани Рохат овули 2022 йил “Обод маҳалла” дастурига туширилган бўлиб, дастур бўйича қурилаётган шифохона ва маҳалла биноси ҳамон битказилмаган. Қурилиш ишлари тўхтаб ётибди деб маълумотлар тарқалган эди.
Мазкур хабар бўйича хозирги кунда “Шаффоф қурилиш” махсус ахборот порталида 2023 йил 7 апрель куни ўтказилган электрон тендер савдоларида ғолиб деб топилган “AHMAD NAVOIY QURILISH” х/к билан 2023 йил 7 апрель куни №26983-сонли пудрат шартномаси тузилиб, бугунги кунда “AHMAD NAVOIY QURILISH” х/к томонидан мазкур объектда қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда.
2022 йил “Обод қишлоқ” Дастури асосида Томди тумани “Роҳат” овули ҳудудида янги 50 қатновли қишлоқ оилавий поликлиника биносини қуриш тўғрисида ўтказилган электрон тендер савдолари натижаси бўйича ғолиб деб топилган «NAVOIY MAXSUSSUVPUDRAT» МЧЖ билан 2022 йил 16 июнь куни Томди тумани “Роҳат” овули да янги 50 қатновли қишлоқ оилавий поликлиника биносини қуриш тўғрисида ОКД-12263/2022-сонли пудрат шартномаси тузилган.
Буюртмачи томонидан 2022 йил 22 июнь куни қурилиш ишларини бажариб, қолган ишларни бажаришни имконияти йўқлиги сабабли 2022 йил 27 ноябрь куни хат билан мурожаат қилиб, томонлар ўртасида тузилган мазкур шартномани бекор қилишни сўраган. Шунга асосан томонларнинг 27.11.2022 йилдаги ўзаро келишувига асосан пудрат шартнома бекор қилиниб, объект далолатнома асосида қайтариб олинган ва объектнинг қолдиқ иш ҳажмлари ҳисоб-китоб қилиниб, электрон савдога қўйилган. Электрон тендер савдоси натижасида аниқланган пудратчи ташкилот билан пудрат шартномаси тузилишини маълум қиламиз.