Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

ТУМАНДАГИ 1-СОНЛИ МАКТАБДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун, 25 май юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида бўлгани каби туманимиздаги таълим масканларида ҳам жорий ўқув йили якунланиши муносабати билан "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда туман ҳокими Қ.Алдабергенов тумандаги 1-сонли мактабда ўтказилган "Сўнгги қўнғироқ" тадбирида қатнашиб, Умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг йўллаган табригини ўқиб эшиттирдиб, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг куламли ва чуқур ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ёшларнинг билим олишлари ва меҳнат қилишлари учун яратилаётган имкониятлар батафсил тушунтирилиб, келгуси ҳаётларида муваффақиятлар ёр бўлишини тилади ва юртимиз равнақига ўз хиссаларини қўшадиган Ватанпарвар инсонлар бўлиб камол топишларини тилаб, оқ йўл тилади.

Тадбир давомида ота-оналар, меҳмонлар ўқувчилар битирувчиларни табриклаб, уларга таълим–тарбия берган устозларга миннатдорчиликларини билдирдилар.
Туман халқ таълими бўлими ҳамда мактаб раҳбарияти томонидан “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ўқув йили давомида ўқиш ва иш фаолиятида ўрнак кўрсатган ижодкор педагог ходимлар, аълочи ўқувчилар "Мақтов ёрлиқлари" билан тақдирландилар.

Тадбир сўнгида 11-синф битирувчилари сўнгги қўнғироқ жаранги остида кузатиб қўйилди.
Маълумот учун, якунланган ўқув йили аввалида туманимиз умумтаълим мактабларига 184 нафар ўқувчи биринчи синфларга қабул қилинган бўлса, айни дамда 94 нафар ўғил-қиз 11-синфни битирди.