Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Халқ депутатлари Томди туман кенгашининг навбатдаги олтмишинчи сессияси

Бугун, 24-октябрь куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги олтмишинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни кенгаш раиси- Томди туман ҳокими Қайрат Алдабергенов бошқариб борди.

Сессияда сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

 

Халқ депутатлари Томди туман кенгашининг навбатдаги олтмишинчи сессияси кун тартиби

Биринчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни Томди туманида 2022–2023 йилларда амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисида туман ҳокими Қ.Алдабергенов ҳисобот берди.

Иккинчи масала. “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга эришишни тизимли ташкил этиш ва ижросини таъминлаш тўғрисида туман ҳокими Қ.Алдабергенов ҳисобот берди.

 

Учинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги “2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 217-сон қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида сектор раҳбарлари ҳисобот берди.

 

Туртинчи масала. 2023 йилнинг 9 ойи давомида туманда давлат бюджети ва маҳаллий бюджет даромадлари прогноз кўрсаткичлари ижроси тўғрисида Туман Молия бўлими мудири Қ.Игиликовнинг ҳисоботи тингланди.

 

Бешинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Медетовнинг 2023 йил 10 октябрдаги 01-10/61-сонли “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан” ахборотномаси тўғрисида Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов ахборот берди

 

Олтинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Медетовнинг 2023 йил 10 октябрдаги 01-10/62-сонли “Секторлар ва ҳудуддаги ташкилот раҳбарларининг аҳоли муаммолари ва мурожаатлари билан ишлаш фаолияти юзасидан” ахборотномаси тўғрисида. Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов ахборот берди

 

Еттинчи масала. Томди туман аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Умаров ҳисобот берди.

 

Саккизинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги ПФ-27-сонли “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Н.Бекназаров ҳисобот берди.

 

Тўққизинчи масала. Туманда 2023 йилнинг ўтган даврида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Н.Бекназаровнинг ҳисоботи тингланди

 

Ўнинчи масала. Томди туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши иннспекциясининг 2023 йил 9 ойлик фаолияти тўғрисида Томди тумани Экология ва атроф мухитни  муҳофоза қилиш инспекцияси бошлиғи А.Азизов ҳисобот берди.

 

Ўн биринчи масала. Томди туманида йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммо ва камчиликлар бўйича жамоатчилик ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровноманинг II-босқич натижалари тўғрисида туман ИИБ ЖХХ ЙҲХГ катта инспектори Д.Йўлдошов ҳисобот дерди.

 

Ўн иккинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил “Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5144-сонли қарори ижроси ҳамда туманда халқ таълими ривожланишига оид қўшимча чора-тадбирлар ижроси тўғрисида Туман мактаб ва мактабгача таълими бўлими мудири М.Базарбаев ҳисобот берди.

 

Ўн учинчи масала. Халқ депутатлари Томди тумани Кенгашининг 2023 йил 25 августдаги “Халқ депутатлари Томди туман Кенгашининг 2023 йил иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги VI-58-112-5-75-K/23-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.