25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бугун, Томди туманидаги ИИБ ходимлари учун байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Қ.Алдабергенов сўзга чиқиб, соҳа ходимларини байрам билан самимий табриклади. Тадбирда туман халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Тадбир сўнгида соҳа ходимларига туман ҳокимининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди ва маданият бўлими хотимлари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ тадбирга кўтаринки кўнгил бағишлади.