Tomdi tumani, Yangi tomdi qo'rg'oni

Томди туман ҳокими Қ.Т.Алдабергеновнинг “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан соҳа ходимларига йўллаган ТАБРИГИ

Ассалому алайкум!

Қадирли шифокорлар, азиз тиббиёт соҳаси фидойилари!

     

    Аввало, фидокорона меҳнати билан халқимизга мустаҳкам соғлик-саломатлик улашиб келаётган, саломатлигимиз посбони бўлган Сиз азиз тиббиёт ходимларини қутлуғ касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Дарҳақиқат, шифокор деганда, ҳамиша ҳар биримизнинг кўз ўнгимизда қалб меҳри ва касб масъулияти билан дардларга дармон бўлаётган, соғлом авлод дунёга келишига ҳиссасини қўшиб, фидойилик намуналарини кўрсатаётган жонкуяр инсонлар намоён бўлади.

Эътироф этиш жоизки, муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, уни жаҳон талаблари даражасига кўтариш ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, давлатимиз Раҳбари ҳар бир чиқишларида тинчлик ва соғлик энг муҳим масала эканлигини юксак мамнуният билан эътироф этадилар.

Зеро, муҳтарам Юртбошимизнинг: “Тиббиёт ходимларининг маънавиятини, маърифатини, энг катта нарса, уларнинг манфаатини, ойлигини жойига қўйиб, уйлар қилиб бериб, шароит яратсак, улар ҳам жону дили билан халқимизга хизмат қилади”, деган сўзлари Сиз азиз тиббиёт ходимларига қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир амалий ифодасидир.

Умуман олганда, мамлакатимизда таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий секторнинг шу каби бошқа соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғридан-тўғри халқимиз дилидаги орзу-истаклар рўёбига хизмат қилаётир. Зотан, тиббиёт ривожи миллат генофондини яхшилаш, халқимизнинг саломатлик кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгартириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, баркамол авлодни вояга етказишдек эзгу мақсадларимизнинг бирдан бир омилидир.

Таъкидлаш жоизки, Томди тумани тиббиёт муассасаларига замонавий тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилиши натижасида малакали мутахассисларимиз томонидан мураккаб жарроҳлик амалиётларини амалга ошириш имконияти яратилди.  Бу эса халқимизнинг тиббиёт соҳасидан розилигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Бугун соҳада қўлга киритилаётган барча ютуқларимиз замирида албатта,  туманимизда мазкур тармоқда самарали фаолият юритиб келаётган соҳа фидойиларининг беқиёс ҳиссаси борлигини ҳамиша юксак ғурур ва ифтихор билан эътироф этамиз.

Дунёда турли касаллик бор. Аммо, инсон саломатлиги йўлида жонини фидо қиладиган, бор кучини бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасамёд қилган-Сиз азиз тиббиёт ходимлари эгаллаган касб дунёда тенгсиздир.

  Қадрли тиббиёт соҳаси фидойилари!

Сизларни касб байрамингиз - “Тиббиёт ходимлари куни” билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, шарафли ишларингизга улкан муваффақиятлар тилайман.

Халқимиз бошига ҳамиша омон бўлинглар!