Бугун, 22-ноябрь куни Халқ депутатлари Томди тумани кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни - Халқ депутатлари Томди туман Кенгаши котибият мудири Рабат Сибаев бошқариб борди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси сенатор З.Тулекова, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Халқ депутатлари Томди туман кенгашининг навбатдаги олтмиш биринчи сессияси кун тартиби
Биринчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 25 ноябр куни Навоий вилоятига ташрифи давомида билдирилган ташаббуслар ва белгилаб берилган вазифаларни Томди туманида 2022–2023 йилларда амалга ошириш юзасидан “Йўл харитаси”нинг ижроси тўғрисида.
туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Умаров ҳисобот берди.
Иккинчи масала. “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган мақсадларга эришишни тизимли ташкил этиш ва ижросини таъминлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Умаров ҳисобот берди.
Учинчи масала. . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 28-февралдаги ПФ-27-сонли “2022-2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ижроси юзасидан туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида. туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Умаров ҳисобот берди
Туртинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги “2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 217-сон қарорининг тумандаги ижроси тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи тўғрисида сектор раҳбарлари ҳисобот берди.
Бешинчи масала. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Томди туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Медетовнинг 2023 йил 1ноябрдаги 01-10/71-сонли “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан” ахборотномаси тўғрисида Томди туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Т.Медетов ахборот берди
Олтинчи масала. Томди тумани ички ишлар бўлими бошлиғи А.Икромовнинг туман ҳудудида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботи тўғрисида Томди туман ички ишлар бўлими бошлиғи Икромов Азиз ҳисобот берди.
Еттинчи масала. Томди туман аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини 2023 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Умаров ҳисобот берди
Саккизинчи масала. Томди тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Норкуловнинг туман аҳолисига тиббий хизмат кўрсатиш бўийча олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисобот берди.
Тўққизинчи масала.Туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар тўғрисида Навоий сув таъминоти МЧЖ Томди туман бўлими Абдуллаев Зафар ҳисобот берди.